Жаҳон

Россия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди
30 апрель 2020, 21:55

Россия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди

Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус билан касалланди. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов унинг вазифасини бажариб туради.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги жаҳон инқирозига изоҳ берди
30 апрель 2020, 20:57

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги жаҳон инқирозига изоҳ берди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳозирда кузатилаётган иқтисодий инқироз инсон соғлиги инқирозига боғлиқлигини таъкидлади. Бундан ташқари, ушбу инқироз бир вақтнинг ўзида талаб ва таклифнинг қисқариши билан изоҳланиши айтилмоқда. Касаллик тарқалишига боғлиқ юқори даражадаги ноаниқликлар қарор қабул қилиш учун катта қийинчиликлар келтириб чиқараётганлиги айтилмоқда.

Тожикистонда илк бор коронавирус инфекцияси ҳолатлари тасдиқланди
30 апрель 2020, 17:03

Тожикистонда илк бор коронавирус инфекцияси ҳолатлари тасдиқланди

Тожикистонда илк бор коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланди. Мамлакат бош вазири раислигидаги COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика штаби аҳоли тиббий ниқоблардан фойдаланиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилди.

ЖССТ мутахассислари Марказий Осиёга ташриф буюради
30 апрель 2020, 14:22

ЖССТ мутахассислари Марказий Осиёга ташриф буюради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юқори даражадаги мутахассислари техник ёрдам кўрсатиш мақсадида Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришади.

Тожикистонда исмлардаги русча қўшимчалардан воз кечилади
29 апрель 2020, 20:13

Тожикистонда исмлардаги русча қўшимчалардан воз кечилади

Тожикистонда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар русча қўшимчаларсиз берилади. Тақиқ миллий озчиликлари вакиллари ва рус фамилиясига эга бўлганларга таъсир қилмайди.

Олимлар Ўзбекистонда COVID-19 тарқалиши қачон тўхташини прогноз қилди
28 апрель 2020, 19:34 1

Олимлар Ўзбекистонда COVID-19 тарқалиши қачон тўхташини прогноз қилди

Сингапур технология ва дизайн университети олимлари дунёда коронавирус пандемияси 2020 йилнинг ноябрида бутунлай тўхташини прогноз қилмоқда. Ўзбекистонда эса бу муддат май ойига тўғри келмоқда.

Дунё бўйлаб ҳарбий харажатлар қарийб 2 трлн долларга етди
27 апрель 2020, 14:18

Дунё бўйлаб ҳарбий харажатлар қарийб 2 трлн долларга етди

Стокгольм Халқаро Тинчлик Тадқиқот Институтининг (SIPRI) ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб давлатлар ҳарбий соҳага 1,9 трлн доллар сарфлашган, бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 3,6 фоизга ўсган. 2019 йилда харажатларнинг 62 фоизини ташкил этган бешта энг катта сарфловчилар АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва Саудия Арабистони.

Чехияда суд карантин чоралари тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб топди
27 апрель 2020, 09:36

Чехияда суд карантин чоралари тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб топди

Прага суди Чехия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан жорий этилган коронавирусга қарши чекловларни бекор қилди. Гап фуқаролар ҳаракатланиши ва иш юритиш эркинлигини чеклаш ҳақида бормоқда.

Хитой ўзининг Марсга учувчисиз биринчи тадқиқот миссияси номини маълум қилди
24 апрель 2020, 18:27

Хитой ўзининг Марсга учувчисиз биринчи тадқиқот миссияси номини маълум қилди

Хитойнинг биринчи Марсни тадқиқ қилиш миссиясининг номи Tianwen-1 («самовий ҳақиқатни излаш») бўлиши эълон қилинди. Марсга учувчисиз тадқиқот миссияси 2020 йилда бошланиши режалаштирилган.

Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлиши эълон қилинди
24 апрель 2020, 15:56

Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлиши эълон қилинди

Павел Дуров Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлишини эълон қилди. Унинг ишга туширилиши 2020 йилнинг охиригача режалаштирилган. Шунингдек, 400 млн фаол фойдаланувчига эга мессенджер таълимга ҳисса қўшиш мақсадида барча фанлар ва даражалар учун тест синовлари маълумотлар базасини яратишини маълум қилди.

Трамп АҚШга иммиграцияни чеклади
23 апрель 2020, 13:12

Трамп АҚШга иммиграцияни чеклади

Дональд Трамп АҚШга иммиграцияни 60 кунга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Таъқиқ коронавирус пандемияси туфайли ишини йўқотган америкаликларни ҳимоя қилишга қаратилган.

«Камп Ноу» майдонининг номи бир мавсумга ўзгаради
22 апрель 2020, 19:42

«Камп Ноу» майдонининг номи бир мавсумга ўзгаради

Испаниянинг Барселона футбол клуби коронавирус пандемиясига қарши кураш учун маблағ йиғиш мақсадида 2020−2021 мавсумига «Камп Ноу» майдонининг номини ҳомийларга сотишга қарор қилди.

Буюк Британия коронавирусга қарши вакцинани одамларда синашни бошлайди
22 апрель 2020, 18:25

Буюк Британия коронавирусга қарши вакцинани одамларда синашни бошлайди

Буюк Британиядаги Империал коллеж ва Оксфорд университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакциналарни одамларда синаш бошланади.

Михаил Саакашвили Украина бош вазири ўринбосари бўлиши мумкин
22 апрель 2020, 17:54

Михаил Саакашвили Украина бош вазири ўринбосари бўлиши мумкин

Украина президенти Владимир Зеленский Михаил Саакашвилига ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилган. Мамлакат парламенти Саакашвили номзодини 24 апрель куни кўриб чиқади.

БМТ Бош ассамблеяси коронавирус бўйича резолюция қабул қилди
22 апрель 2020, 17:31

БМТ Бош ассамблеяси коронавирус бўйича резолюция қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси коронавирус пандемиясига қарши курашга қаратилган глобал ҳаракатга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Унга кўра, давлатлар ҳаётий зарур дори-дармонлар, вакциналар ва шахсий ҳимоя воситаларидаги спекуляцияга чек қўйишга ҳамда ҳаддан ташқари захираларини яратишдан воз кечишга келишди.

IKEA раҳбари карантиндан кейин бэби-бум бўлишини башорат қилди
22 апрель 2020, 16:28

IKEA раҳбари карантиндан кейин бэби-бум бўлишини башорат қилди

Ingka Group компанияси карантиндан кейин кўплаб чақалоқлар туғилишини (бэби-бум) кутаётганлигини, шу боис болалар жиҳозларини ишлаб чиқаришга инвестиция киритишини маълум қилди. Карантин даврида IKEA дўконларидан энг кўп харид қилинаётган маҳсулотлар ошхона жиҳозлари эканлиги айтилган.

Пандемия озиқ-овқат инқирозини чуқурлаштириши мумкин — ФАО
22 апрель 2020, 13:40

Пандемия озиқ-овқат инқирозини чуқурлаштириши мумкин — ФАО

2019 йил якунларига кўра, дунёнинг 55 давлатида 135 миллион киши озиқ-овқат тақчиллигидан азият чекмоқда. Коронавирус пандемияси вазиятни янада оғирлаштириши мумкин, дейилади ФАО ҳисоботида.

Қозоғистонда компанияларга нақд пул ечишда чекловлар ўрнатилди
22 апрель 2020, 09:05

Қозоғистонда компанияларга нақд пул ечишда чекловлар ўрнатилди

Қозоғистон Марказий банки компаниялар учун нақд пул ечишга чекловлар жорий этди. Қайд этилишича, бу яширин иқтисодиётга қарши курашга қаратилган бўлиб, операциялар шаффофлигини оширади ва пул ювишга тўсиқ бўлади.

Трамп АҚШга иммиграцияни тўхтатмоқчи
21 апрель 2020, 16:53

Трамп АҚШга иммиграцияни тўхтатмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка фуқароларининг иш жойларини сақлаб қолиш учун мамлакатга иммиграцияни тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолашини айтди.

Америка нефтининг нархи нол доллардан пастлади
20 апрель 2020, 23:54

Америка нефтининг нархи нол доллардан пастлади

Тарихда биринчи марта, нефтни сотиш учун харидорга пул тўлаш керак. WTI маркали қайта ишланмаган нефтнинг май ойида етказиб бериш нархи 0 доллардан пастлади (-7 АҚШ доллари атрофида). Нефтга бўлган талабнинг пасайиши сабабли дунё бўйлаб 160 млн баррель нефть танкерларда туриб қолган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг