Прага шаҳар суди ўтган ҳафтанинг пайшанба куни Чехия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий этилган пандемия даврида мамлакатда савдо ва одамлар ҳаракатланишига оид чекловларни бекор қилди. Ушбу чекловлар 27 апрелдан тўхтатилади, дея хабар берди ТАСС.

Суд Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролар ҳаракатланиши ва бизнес юритишга чекловлар жорий этган ҳолда ваколатларини ошириб юборган деб топди.

«Гап республикада Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан жорий этилган тўртта чеклов ҳақида кетмоқда, қонунга биноан улар (чекловлар) ҳукумат қарори билан киритилиши керак эди (фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонунга кўра, ҳукумат қарори парламент томонидан тасдиқланиши лозим — таҳр). Улар — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 ва 17 апрелдаги чакана савдони тақиқлаш тўғрисидаги ҳамда 23 март ва 15 апрелдаги ҳаракат эркинлигини чекловчи қарорларидир. Мазкур қарорлар 27 апрелдан ўз кучини йўқотади. Унга қадар ҳукумат ҳуқуқий давлат тамойилини бузмаслик учун тегишли қарорлар қабул қилган ҳолда вазиятни тўғрилаш учун вақтга эга», — деди судя.

Суд яшаш жойларидан ташқарида тўрт кишидан ортиқ гуруҳларнинг тўпланишига нисбатан тақиқни Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий этган асосий чекловлардан бири сифатида қайд этиб ўтди.

Судга маҳаллий ҳуқуқшунос Ондржей Достал шикоят билан мурожаат қилди. Ҳукумат суд қарорига розилик билрди, бироқ бош вазир Андрей Бабиш суднинг фуқаролар соғлиғини ҳимоя қилишнинг самарали усулларини шубҳа остига олганини тушуна олмаслигини таъкидлади.

Суд қарори Чехия президенти Милош Земанда ҳам тушунмовчиликни келтириб чиқарди. ССВ қарорини бекор қилган ҳолда суд республика фуқаролари ҳаёти ва саломатлиги ҳамда миллий иқтисодиёт ҳолати учун жавобгарликни зиммасига олганини таъкидлади.

Чехияда 12 мартдан буён фавқулодда ҳолат, 16 мартдан эса умуммиллий карантин эълон қилинган. Мамлакатга чет элликларнинг кириши тақиқланган. Жума куни фуқароларнинг чет элга чиқишларига тақиқ бекор қилинди (қайтиб келганлар коронавирус синовидан ўтиши ёки икки ҳафта давомида карантинга ўтиши керак), 27 апрелдан бошлаб 2500 квадрат метр майдонга эга дўконлар (озиқ-овқат дўконлари очиқ эди), шунингдек, спорт заллари, ҳайвонот боғлари ва ботаника боғлари, 11 майдан — бошқа дўконлар ва савдо марказлари, 25 майдан — ресторанлар, меҳмонхоналар, театрлар ва бошқалар очилади.

Март ойининг бошидан бери Чехия Республикасида 7352 та коронавирус ҳолати тасдиқланди, республиканинг 218 аҳолиси вафот этди, 2453 киши соғайди.