Жаҳон

Швеция бош эпидемиологи қатъий карантин киритилмаганидан афсусда
4 июнь 2020, 15:54

Швеция бош эпидемиологи қатъий карантин киритилмаганидан афсусда

Швеция бош эпидемиологи мамлакатда коронавирус эпидемиясининг бошиданоқ қатъий карантин чекловларини ўрнатилмаганидан афсусланишини айтди. Ҳозирда, мамлакатда коронавирусдан ўлим даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бўлиб қолмоқда, касалланганларнинг 11,6 фоизи вафот этган.

Флойд ўлими бўйича тўртта полиция ходими айбланмоқда
4 июнь 2020, 15:11

Флойд ўлими бўйича тўртта полиция ходими айбланмоқда

Жорж Флойд ўлимига алоқадор барча тўртта полиция ходимига айбловлар эълон қилинди. Флойдни тиззаси билан бўғиб турган полиция ходимига 40 йил қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Беларусда ҳукумат истеъфога чиқарилди
3 июнь 2020, 22:25

Беларусда ҳукумат истеъфога чиқарилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқариш бўйича қарорга имзо қўйди.

АҚШда ирқчилик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши намойишлар давом этмоқда
2 июнь 2020, 14:42

АҚШда ирқчилик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши намойишлар давом этмоқда

АҚШда Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг бошланган ирқчилик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Ўнлаб шаҳарларда комендандлик соати жорий этилди.

Украина президенти йиллик даромад декларациясини тақдим этди
1 июнь 2020, 13:31

Украина президенти йиллик даромад декларациясини тақдим этди

2019 йилда Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг оиласининг умумий даромади 1,06 млн долларни ташкил этгани маълум бўлди. Декларацияга кўра, Зеленский даромадининг аксарияти тадбиркорлик фаолиятидан келган. Харажатлари эса — қарийб 500 минг доллар бўлиб, асосан президентлик сайлов кампаниясига сарфланган.

Арманистон бош вазирида коронавирус аниқланди
1 июнь 2020, 12:19

Арманистон бош вазирида коронавирус аниқланди

Арманистон бош вазири Никол Пашинянда ва унинг оила аъзоларида коронавирус инфекцияси аниқланди. Таъкидланишича, у музокаралар давомида хизмат кўрсатаётган официантдан COVID-19 билан зарарланган. Даволаниш пайтида бош вазир ўз уйидан туриб ишлашни давом эттиришини маълум қилган.

Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи
29 май 2020, 16:21

Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Унга кўра, федерал органлар Twitter, Facebook, Instagram ва YouTube каби йирик ижтимоий медия компанияларнинг ўз фойдаланувчилари постларини таҳрирлаш ва ўчиришларига йўл қўймайди.

АҚШда қўлга олинаётган шахс вафот этганидан сўнг намойишлар бошланиб кетди
28 май 2020, 20:35

АҚШда қўлга олинаётган шахс вафот этганидан сўнг намойишлар бошланиб кетди

Американинг Миннеаполис шаҳрида фуқаро полиция томонидан қўлга олинаётганида вафот этганидан сўнг норозилик намойишлари бошланиб кетди. Ҳукумат можарога барҳам бериш учун Миллий гвардияга мурожаат қилди.

Boeing компанияси 737 MAX самолётларини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди
28 май 2020, 16:29

Boeing компанияси 737 MAX самолётларини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди

Boeing орадан беш ой ўтиб, 737 MAX лайнерларини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди. Улардан фойдаланиш Индонезия ва Эфиопияда ушбу лайнерлар ҳалокатга учраганидан кейин бутун дунёда тўхтатилган эди.

Тарихий воқеа қолдирилди: SpaceX астронавтларни 30 май куни учиришга уринади
28 май 2020, 01:27

Тарихий воқеа қолдирилди: SpaceX астронавтларни 30 май куни учиришга уринади

Об-ҳаво туфайли Crew Dragon космик кемасининг парвози 30 майга қолдирилди. Америкалик астронавтлар 2011 йилдан бери илк маротаба Россиянинг «Союз» ракетасида эмас, Американинг SpaceX компаниясига тегишли Crew Dragon космик кемасида Халқаро космик станцияга отланаётган эди. Ушбу парвоз хусусий компания томонидан амалга оширилган биринчи учувчили парвоз бўлиши мумкин.

Дунёда ишсизлар сони ортмоқда. Улар қандай қўллаб-қувватланмоқда?
27 май 2020, 18:37

Дунёда ишсизлар сони ортмоқда. Улар қандай қўллаб-қувватланмоқда?

Коронавирус пандемияси сабабли дунёнинг турли мамлакатларида миллионлаб одамлар ишсиз қолишмоқда. Турли давлатларда ишини йўқотганларни қўллаб-қувватлаш учун қандай чоралар кўрилаётгани — «Газета.uz» таҳлилида.

Twitter Трапмнинг хабарини ишончсиз деб белгилади
27 май 2020, 12:18

Twitter Трапмнинг хабарини ишончсиз деб белгилади

Дональд Трампнинг Twitter даги хабарларига биринчи маротаба ишончсиз бўлиши мумкинлиги ва қўшимча текширув кераклиги ҳақидаги махсус белги берилди. АҚШ президенти Twitter ни сўз эркинлигини бўғишда айблади.

Россия Ғалаба парадини июнда ўтказадиган бўлди
26 май 2020, 21:39

Россия Ғалаба парадини июнда ўтказадиган бўлди

Россия президенти Владимир Путин мамлакада коронавирус тарқалиши ўзининг чўққисига чиққанини маълум қилиб, 24 июнь куни Москвада Ғалаба парадини ўтказишга топшириқ берди.

Янги Facebook платформаси Amazon рақобатчисига айланиши мумкин — мутахассислар
26 май 2020, 11:50

Янги Facebook платформаси Amazon рақобатчисига айланиши мумкин — мутахассислар

Facebook интернет-савдо платформасини ишга туширди. Ушбу платформа келажакда Amazon ва eBay каби интернет-савдо компанияларига рақобатчи бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Компания овқат етказиб бериш хизматларини ҳам йўлга қўймоқчи.

Исроил бош вазири суд олдида жавоб бермоқда
25 май 2020, 14:14

Исроил бош вазири суд олдида жавоб бермоқда

Исроилда Беньямин Нетаньяху устидан суд жараёни бошланди. Мамлакат тарихида илк бор амалдаги бош вазир суд қилинмоқда.

Покистонда йўловчи самолёти қулаб тушди
22 май 2020, 17:04

Покистонда йўловчи самолёти қулаб тушди

Покистонда ички рейсни амалга ошираётган самолёт аҳоли яшайдиган ҳудудга қулаб тушди. Самолётда камида 90 нафар йўловчи бўлганлиги айтилмоқда.

Bloomberg: Хитойда 100 миллиондан ортиқ аҳоли карантинга олинди
21 май 2020, 15:19

Bloomberg: Хитойда 100 миллиондан ортиқ аҳоли карантинга олинди

Хитой шимоли-шарқида 34 та янги коронавирус ҳолати аниқлангани туфайли бу ҳудудда қатъий карантин чоралари қайтадан тикланди ва 100 миллиондан ортиқ аҳоли карантинга олинди.

АҚШда ишсизлар сони 40 миллиондан ошиши мумкин
21 май 2020, 14:09

АҚШда ишсизлар сони 40 миллиондан ошиши мумкин

АҚШда коронавирус пандемияси оқибатида ишсизлик бўйича ариза берганлар сони 39 миллионга яқинлашди. Ишсизлар сони 40 миллиондан ошиши кутилмоқда.

Кембриж университети вақтинча онлайн таълимга ўтади
20 май 2020, 16:45

Кембриж университети вақтинча онлайн таълимга ўтади

Британиянинг Кембриж университети кейинги ўқув йилини ҳам тўлиқ онлайн шаклга ўтказишга қарор қилган дунёдаги биринчи олий таълим муассасаси бўлди.

Фаластин АҚШ ва Исроил билан тузилган барча келишувлардан чиқади
20 май 2020, 13:48 1

Фаластин АҚШ ва Исроил билан тузилган барча келишувлардан чиқади

Фаластин президенти Исроил ҳукумати Фаластин ерларини ўзига қўшиб олмоқчи бўлгани учун Исроил ва АҚШ билан тузилган барча келишувлардан чиқилиши ҳақида эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг