WTI маркали нефтнинг май ойида етказиб бериш нархи кескин тушиб кетди. Бу ҳақда ICE Futures расмий веб-сайтида маълум қилинди.

Нью-Йоркдаги товарлар биржасида Техасда қазиб олинадиган нефтнинг (WTI) май ойидаги фьючерс (етказиб бериш) нархи 0 доллардан тушиб кетди. Бир сутка давомидаги нарх пасайиши 150 фоизга тенг бўлди.

Bloomberg. WTI нефть маркасининг май ва июнь ойлари учун фьючерс нархлари

Бунинг асосий сабабларидан бири коронавирус пандемияси туфайли нефть ва нефть маҳсулотларига бўлган талаб пасайиб кетган.160 млн баррель нефть дунё бўйлаб танкерларда туриб қолган.

Халқаро энергетика агентлигининг хабар беришича, нефтга бўлган талаб сўнгги 25 йил ичида энг паст кўрсаткичга етмоқда.

Камроқ нефть қайта ишланаётганлиги боис қазиб олинган нефтнинг қолган қисми Оклахомадаги нефтни сақлаш жойларига жойлашитирилмоқда, лекин улар деярли тўлиб қолган. Нефтни сақлаш жойлари бўлмаганлиги учун, нефть етказиб берувчилар май ойи учун нефть сотиб олишдан бош тортишмоқда.

«Нефть сақлаш жойлари спекулянтлар захираси билан тўла ва кўплаб штатларда уйда қолиш режими давом этаётганлиги боис, нефтни қайта ишловчилар паст даражада нефть истеъмол қилишмоқда. Ҳолат кейинги 24 соат ичида ўзгаришига умид унча катта эмас», — дея таъкидлаган Фил Флинн, Price Future Groupнинг Чикагодаги таҳлилчиси.

Июнь ойи учун WTI фьючерс нархи 20 АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда.