16 декабрь куни биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошиб, BTC’нинг бозор қиймати 373,9 млрд долларга етди. Бундай ўсишга миллиардерлар ва йирик компанияларнинг крипто валютага сармоя киритгани сабаб бўлди.
Япония бош вазирининг саккиз киши иштирок этган кечки базмда қатнашгани учун узр сўрагани, Париж мериясининг аёл раҳбарлар сони кўплиги учун жаримага тортилгани, Европа комиссиясининг «ВКонтакте» ва Telegram’ни «қароқчилар рўйхати»га киритгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Дания коронавирус инфекциясининг тарқалаётгани сабабли карантин чораларини кучайтирмоқда. Катта синф ўқувчилари ва талабалар масофавий таълимга ўтказилади. Овқатланиш марказлари ва маданият муассалари ёпилади.
Жанубий Корея барча автобуслари бепул Wi-Fi билан жиҳозланган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди. Мамлакат шаҳарлари бўйлаб жами 35 мингта автобус ҳаракатланиб, шулардан 29,1 мингтасини Wi-Fi билан таъминлашни марказий ҳукумат ўз бўйнига олган, 5906 та автобусни эса ушбу технология билан маҳаллий ҳокимиятлар жиҳозлашган.
Россиянинг барча ҳудудларида коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланди. Яқин 3 ой давомида препаратни регионларга етказиш режалаштирилган.
Google ходимларининг 2021 йил сентябрь ойигача уйдан туриб ишлаши, AҚШнинг Туркия мудофаа саноати идорасига қарши санкциялар жорий қилгани, японияликларнинг 2021 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага қарши чиқиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Лондон, Эссекс ва Хартфордширнинг айрим қисмлари коронавируснинг «янги варианти» аниқланганлиги сабабли, 16 декабрдан бошлаб карантиннинг максимал даражасига (учинчи даражали) ўтказилади. Унга кўра, шаҳарда ёпиқ йиғилишлар ҳам тақиқланади.
CNN, The Insider va Bellincat нашрлари томонидан биргаликда ўтказилган ўрганишларга кўра, Алексей Навалнийга уюштирилган суиқасдда Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) қўли бор эканлиги айтилмоқда. Таъкидланишича, бунда 8 кишининг қўли бор.
Туркияда 31 декабрдан 4 январга қадар 24 соатлик комендантлик соати жорий қилинди. Ўтган кунлар давомида мамлакатда 29 617 коронавирус инфекцияси аниқланди ва бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Жо Байден 306 та сайловчининг овозини қўлга киритди ва бу АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасини тасдиқлади. Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловлардан сўнг мағлубиятини тан олмади.
Россия тинчликпарвар кучлари воситачилиги билан Арманистон ва Озарбайжон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Арманистонга 44 нафар, Озарбайжонга 12 нафар асирлар етказилди.
Россия қурилиш вазирлиги ва коммунал хизматлар бошқармаси мигрантларнинг қурилиш ишларига келишлари учун мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўради. Қурилиш вазирлиги 1 декабрь ҳолатига кўра мамлакатнинг 77 вилоятидан 50 тасидаги қурилиш майдонларида муҳожирлар етишмовчилиги кузатилаётганини айтган.
Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Вячеслав Никонов телекўрсатув пайтида «Қозоғистон ҳудуди Россиянинг катта совғаси» деб айтди. Қозоғистон ТИВ Россияга нота юбориб, Қозоғистонга нисбатан ошиб борётган провокацион ҳужумлари иттифоқчилик муносабатларига жиддий зарар етказаётганини таъкидлади.
2017−2018 йилларда Эронда бўлиб ўтган намойишларни фаол ёритган Amad News янгиликлар портали раҳбари, оппозицион журналист Рухолла Зам қатл этилди.
АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармон маъмурияти коронавирусга қарши Pfizer-BionTech вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берди. Йил якунига қадар 20 миллион аҳоли эмланиши кутилмоқда. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва қариялар уйларида яшовчилар ва ишловчилар эмланади.
Озарбайжонда ҳарбий ҳолатнинг бекор қилиниши, АҚШ сиёсий бошпана бериш қоидаларини кескин кучайтириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Time журнали АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден ва бўлажак вице-президент Камала Харрисни йил одами деб эълон қилди.
Украина 8 январдан 24 январгача карантин эълон қилиниб, унга кўра ушбу муддат давомида мамлакатда барча кинотеатрлар, спортзаллар, савдо марказлари, кафе ва ресторанлар фаолияти чеклаб қўйилади. Ўқув муассасалари таътилда бўлиб, Украинада барча кўнгилочар, оммавий-маъданий тадбирлар тақиқлаб қўйилади.
Интерполнинг онлайн фирибгарларга қарши операцияси давомида 20 мингдан ортиқ одам ҳибсга олингани, Олма-Отада аломатсиз бўлган коронавирус беморларининг ҳам касалхонага ётқизилиши, Илон Маскнинг Техасга кўчиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Давлат думаси депутатлари Россия Федерацияси собиқ президентларининг даҳлсизлигини кафолатловчи қонунни қабул қилишди. Унга кўра, собиқ президентнинг жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилмаслигини, уни ҳибсда ушлаб туриш, сўроқ қилиш, тинтув ўтказиш каби чораларни қўлламасликни кафолатланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг