Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 1 сентябрь куни мамлакат халқига мурожаатида қишлоқларда ҳокимлик (аким) лавозимига сайловлар ўтказишни таклиф қилди, дея хабар берди Tengrinews.kz нашри.

У ўз мурожаатида келгусидаги барча сиёсий ислоҳотлар халқнинг бошқарувда фаолроқ иштирок этишига йўналтирилган бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Сўровлар шуни кўрсатдики, жамият қишлоқ акимларини сайлаш тарафдори. Бу эътибор ва изчиллик билан ёндашиш керак бўлган муҳим қадам. Биз ушбу тизим қандай ишлашини аниқ англаб олишимиз керак. Бироқ ушбу масалани ҳал қилишни кейинга қолдирмаслик керак. Бир қатор қишлоқ акимларининг ваколат муддати келаси йил тугайди. Мен қишлоқ ҳокимлари сайловларини ўтказиш лозим деб ўйлайман», — деди Тоқаев.