28 август куни дунёга Marvel компаниясининг «Қора қоплон» (Black Panther) фильмида Қирол Тчалла ёки суперқаҳрамон қора қоплон роли билан танилган Чадвик Бозман 43 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда Чадвик Бозманнинг Twitter даги расмий саҳифасида маълум қилинди.

«Катта қайғу билан маълум қиламизмки, Чадвик Бозман оламдан ўтди. 2016 йили Чадвикда йўғон ичак саратони касаллигининг учинчи босқичи тасдиқланган эди ва у касаллик тўртинчи босқичига ўтмагунча 4 йил мобайнида охиргача курашди. У ўз уйида, оиласи даврасида ҳаётдан кўз юмди», — дейилади Чадвик Бозманнинг Twitter саҳифасида.

Унинг оламдан ўтиши муносабати билан ўз таъзиясини АҚШда президентликка номзод Жо Байден, Marvel Studios компаниясининг президенти Кевин Файги ва бошқалар билдирди.




Маълумот учун, сердаромадли ($1,3 млрд) ва биринчи қоратанли суперҳақрамон («Қора қоплон») ҳақидаги фильмдан ташқари, Чадвик Бозман «42», «Marshall», «Get on Up» фильмларидаги бош ролни ижро этиши билан шуҳрат топган.