Жаҳон

Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўқнашувда 300 дан ортиқ киши жабрланди
11 май 2021, 12:25

Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўқнашувда 300 дан ортиқ киши жабрланди

Исроил ва фаластинликлар ўртасида апрель ойидан буён давом этаётган тўқнашувлар оқибатида 300 дан ортиқ киши жабрланди. Фаластинда 20 кишининг ўлими қайд этилган. Душанба куни кечаси Ғазо секторидан Исроилга 200 та ракета зарбалари берилди. БМТ бош котиби мазкур можарони тегишли резолюциялар, халқаро ҳуқуқ ва икки томонлама келишувлар асосида ҳал этишга чақирди.

WSJ: АҚШ Афғонистондаги қўшинларини Марказий Осиёга ёки Яқин Шарққа жойлаштириши мумкин
10 май 2021, 14:50

WSJ: АҚШ Афғонистондаги қўшинларини Марказий Осиёга ёки Яқин Шарққа жойлаштириши мумкин

АҚШ Афғонистондан олиб чиқилаётган қўшин ва ҳарбий техникани Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштирилиши имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Қобулда қизлар мактабидаги портлаш оқибатида 63 киши вафот этди
10 май 2021, 10:35

Қобулда қизлар мактабидаги портлаш оқибатида 63 киши вафот этди

Шанба куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги қизлар мактаби яқинида портлаш рўй берди. Оқибатда 63 киши вафот этди, 150 дан ортиғи жароҳатланди. Афғонистон ҳукумати ҳужумда «Толибон»ни айбламоқда, аммо улар ҳужумга алоқадор эмасликларини айтишмоқда.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
8 май 2021, 16:04

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Футбол бўйича ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақасида финалчилар номи маълум бўлди, ўзбекистонлик боксчи 4 йил муддатга дисквалификация қилинди, Токио-2020 олдидан Ўзбекистон делегациясини коронавирусга қарши эмлаш бошланди ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 май 2021, 20:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда эмланмаган давлат органлари ходимларининг ишга киритилмаслиги, Саудия Aрабистонида қарзи учун қамоққа олинганларнинг кредитлари тўланиши, Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Токио Олимпиадаси иштирокчиларини COVID-19`га қарши эмлашади
7 май 2021, 12:38

Токио Олимпиадаси иштирокчиларини COVID-19`га қарши эмлашади

Халқаро олимпия қўмитаси Pfizer ва BioNTech билан Токио Олимпиадаси иштирокчиларига вакциналарни етказиб бериш тўғрисида меморандум имзолади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 май 2021, 19:52

Жаҳон янгиликлари дайжести

Франция ва Грециядаги норозилик намойишлари, Россияда янги вакцинанинг рўйхатдан ўтказилгани, Европа Иттифоқининг Исроилни Фаластиндаги қурилиш ишларидан воз кечишга чақириғи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

SpaceX илк бор Starship ракета прототипини муваффақиятли тарзда қўндира олди
6 май 2021, 12:39

SpaceX илк бор Starship ракета прототипини муваффақиятли тарзда қўндира олди

SpaceX бешинчи уринишда, илк бор Starship ракета прототипини муваффақиятли тарзда қўндира олди. Бундан аввал Марс ва Ойга учишга мўлжалланган ушбу турдаги ракета прототипи тўрт маротаба портлаган эди.

Чемпионлар лигаси финалида учинчи маротаба фақат инглиз жамоалари ўйнайди
6 май 2021, 11:10

Чемпионлар лигаси финалида учинчи маротаба фақат инглиз жамоалари ўйнайди

Европа Чемпионлар лигаси финалида Aнглиянинг «Манчестер Сити» ҳамда «Челси» жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боради. Ўйин 29 май куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 май 2021, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буюк Британияда нуфузли мукофотлар соҳибларига мамлакатга киришнинг осонлаштирилиши, Россиянинг гречка экспортини вақтинча тақиқлаши, Европа Иттифоқидаги миграция чоралари туфайли 2 мингдан ортиқ одамнинг вафот этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 май 2021, 20:24

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда 7 майдан бошлаб карантин чораларининг кучайтирилиши, тожик-қирғиз чегарасидаги тўқнашувларда 19 нафар Тожикистон фуқаросининг вафот этгани, Германияда миллатчилик сабаб бўлган жиноятлар даражасининг ошиб бораётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Билл Гейтс 27 йиллик турмушидан сўнг рафиқаси Мелинда билан ажрашмоқда
4 май 2021, 11:58

Билл Гейтс 27 йиллик турмушидан сўнг рафиқаси Мелинда билан ажрашмоқда

Microsoft корпорацияси асосчиси, Билл Гейтс рафиқаси Мелинда билан ажрашаётганини маълум қилди. «Узоқ мулоҳазалар ва муносабатларимиз бўйича кўп ишлардан сўнг, биз никоҳимизни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилдик», — деб ёзди тадбиркор.

Мексикада метро кўприги поезд билан қулади
4 май 2021, 10:48

Мексикада метро кўприги поезд билан қулади

Мексикада метро кўприги вагон билан бирга, унинг остида машиналар ҳаракати пайтида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлди ва 70 га яқин одам жароҳатланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
3 май 2021, 21:01

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aрманистон парламентининг Никол Пашинянни бош вазир лавозимига сайламагани, Саудия Aрабистонининг 17 майдан бошлаб чегараларни очаётгани, Венесуэлада амалдорларга нафақаларнинг криптовалютада берилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини чегарадан олиб чиқишни якунладилар
3 май 2021, 13:06

Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини чегарадан олиб чиқишни якунладилар

Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати қўшинларни чегарадан олиб чиқишни якунлади. Қуролли тўқнашув натижасида ҳар икки томондан 50 киши ҳалок бўлди, 250 дан ортиқ киши жабрланди, уйлар, дўконлар ва мактаблар вайрон бўлди.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
1 май 2021, 16:31

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Ўзбекистон клубларининг Осиё Чемпионлар лигасида иштироки, ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақасида ярим финал учрашувлари, ўзбекистонлик боксчи қизга совға қилинган Nexia-3 автомобили ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Ҳиндистонда касалхонадаги ёнғинда 18 киши вафот этди
1 май 2021, 12:33

Ҳиндистонда касалхонадаги ёнғинда 18 киши вафот этди

Ҳиндистоннинг Бҳарух шаҳридаги касалхонада ёнғин юзага келиб, 18 киши вафот этди. Ёнғин коронавирус билан касалланганлар бўлимида рўй берган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 апрель 2021, 21:03

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехияда мамлакат президентига қарши норозилик намойишлари, Хитойда умумий овқатланиш жойларида еб-ичилмаган овқат учун жарима солиниши, AҚШда ментоллик тамаки маҳсулотларига тақиқ қўйиш режалаштираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма бутунлай тўхтатилди. Вазият барқарорлашмоқда
30 апрель 2021, 15:37

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма бутунлай тўхтатилди. Вазият барқарорлашмоқда

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги отишма бутунлай тўхтатилди. Тожикистон отишма содир бўлган Лайлак вилоятидан ҳозирда бульдозерлари олиб ташламоқда.

Исроилда диний байрам пайтидаги тиқилинчда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
30 апрель 2021, 11:43

Исроилда диний байрам пайтидаги тиқилинчда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Исроилдаги Лаг ба-Омер диний байрами пайтида юзага келган тиқилинч натижасида 44 киши ҳалок бўлди ва 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бош вазир Бенямин Нетаняху воқеани «даҳшатли фалокат» деб атади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг