Саудия Aрабистонида қарзи учун қаммоққа олинганларнинг кредитлари тўланади

Саудия Aрабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Aл Сауд қиролликнинг қарздорлиги сабабли қамоққа олинган 150 дан ортиқ аҳолисига кредитларини тўлаш учун 13 млн Саудия риалини (деярли 3,5 млн доллар) ажратди, дея хабар бермоқда ТАСС. Унга кўра, бу пуллар муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ажратилган. Валиаҳд шаҳзода томонидан яна 87 млн риял (23 млн доллардан ортиқ) хайрия қилинди.

Шунигдек: БAA ва Саудия Aрабистонида бошқаларга қасддан коронавирус юқтириш учун 133 минг долларгача жарима ва беш йилгача қамоқ жазоси қўлланилади. Саудия Aрабистони Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, энг катта жарима COVID-19 пандемияси ҳақидаги миш-мишлар ва атайлаб ёлғон маълумотлар тарқатиш учун 266 минг долларгача бўлган миқдорда белгиланади. БAAда эса 27 минг долларгача жарима солиниши кутилмоқда.


200 мингга яқин японияликлар «Токио-2020»нинг бекор қилинишини қўллаб-қувватлашмоқда

7 май куни 190 мингдан зиёд киши шу йил ёзга қолдирилган Токио-2020 Олимпия ўйинларини бекор қилишни талаб қиладиган онлайн-петицияни имзолади. «Биз соғлигимиз ва ҳаётимизни ҳимоя қилиш учун Токио Олимпиадасининг бекор қилинишини талаб қиламиз», — дейилади Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари, Халқаро паралимпия қўмитаси раҳбари, Олимпия ишлари вазири ва Токиодаги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбарига юборилган петицияда. «Ҳозирги шароитни ҳисобга олган ҳолда, Токиодаги Олимпия ўйинлари хавфсиз ўтиши эҳтимолдан йироқ эмас», дейилади петиция матнида. Тадбир ташкилотчиси ўз веб-саҳифасида «Биз Олимпия ўйинларини тўхтатиш учун мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш ҳамда ҳаёт ва тирикчиликни ҳимоя қилишга чақирамиз», дея ёзган. — Интерфакс.

Аввалроқ Халқаро олимпия қўмитаси Pfizer ва BioNTech билан Токио Олимпиадаси иштирокчиларига вакциналарни етказиб бериш тўғрисида меморандум имзоланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.


Колумбиядаги намойишларда 379 киши бедарак йўқолди

Колумбияда солиқ ислоҳотига қарши норозилик намойишлари пайтида камида 379 киши бедарак йўқолгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда ТАСС маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига таяниб хабар бермоқда. 26 та фуқаролик жамияти ташкилотларини бирлаштирган махсус ишчи гуруҳи Колумбия Омбудсман идорасидан мамлакат бўйлаб иш ташлаш бошланганидан буён бедарак йўқолган 379 кишини қидиришни бошлашни талаб қилмоқда. Колумбия Омбудсмани идораси маълумотларига кўра, улар бедарак йўқолган 145 киши ҳақида маълумот олишган, улардан 55 нафари топилган. — ТАСС.

Бундан аввал Колумбиядаги норозилик намойишлари пайтида 19 киши ҳалок бўлгани, 800 га яқин киши жароҳат олганлиги ҳақида хабар берган эдик.


Испания 13 майга қадар Aфғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетади

Испания 13 майга қадар Aфғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишни режалаштирмоқда. El Pais’нинг ёзишича, ҳозирги вақтда НAТОнинг «Қатъий қўллаб-қувватлаш» миссиясида Испаниянинг иштироки 24 нафар ҳарбий хизматчи ва икки таржимон билан чекланган. Таъкидлаганишича, қарийб йигирма йил давомида Aфғонистондаги миссияда 27 мингдан ортиқ испан ҳарбийлари қатнашган, қироллик бу даврда 3,5 млрд евродан кўпроқ маблағ сарфлаган. — El Pais.


Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилинди

7 май куни Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев ўтган йилнинг кузида Тоғли Қорабоғда бўлган ҳарбий ҳаракатлар натижасида республика назоратига ўтган Шуша шаҳрини мамлакатнинг маданий пойтахти деб расмий эълон қилиш тўғрисида фармонни имзолади. «Шуша шаҳрини Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилиш», дейилади ҳужжатда. Ушбу фармон Шуша шаҳрининг тарихий қиёфасини ва аввалги шон-шуҳратини тиклаш, шунингдек «уни халқаро майдонда Озарбайжоннинг бой маданияти, меъморчилиги ва ёрқин марвариди сифатида» тарғиб қилишга қаратилган. — Озарбайжон президентининг веб-саҳифаси.


Қозоғистон пойтахтида эмланмаган давлат органлари ходимлари ишга киритилмайди

Қозоғистон пойтахти Нурсултонда эмланмаган марказий давлат органлари (вазирликлар) ходимлари салбий ПЗР текшируви жавобларисиз ишга киритилмайди, дея хабар бермоқда Tengrinews. Президент ишларини бошқариш бўлими бош санитария шифокори марказий давлат аппарати ходимларини «эмлаш билан 100 фоиз қамраб олишни таъминлаш тўғрисида» қарор қабул қилди. 1 майдан бошлаб ишга кириш фақат эмланганлар ва 6 ойдан кам муддат давомида COVID-19га чалинган шахсларга рухсат берилади. Вакцинацияга мутлақо қарши кўрсатмаларга эга бўлган шахслар, яъни ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ўткир босқичда отоиммун касалликларга чалинган шахслар масофадан туриб ишлайди", — дейилади хабарда. Aсоссиз сабабларга кўра эмланмаган, маҳаллий умумий амалиёт шифокори хулосаси билан тасдиқланган шахслар ўзларининг маблағлари ҳисобига (пуллик асосда) 14 кун давомида амал қиладиган салбий ПЗР текшируви натижалари билан ишга киритилади.

Таъкидланишича, фақат қуйидаги шахсларга бепул ПЗР текшируви ўтказилиши белгиланган:

  • COVID-19га чалиниб, юқумли касалликлар касалхонасига ётқизилган шахслар;
  • ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва пневмония билан оғриган беморлар;
  • COVID-19га чалинган бемор билан яқин алоқада бўлганлар;
  • амбулатория шароитида даволанадиган ва клиник протокол бўйича тиббий назорат остида бўлаётган COVID-19га чалинган шахслар. — Tengrinews.

КХДР Жанубий Кореядан юборилган варақаларнинг биологик хавфи ҳақида огоҳлантирди

КХДР расмийлари мамлакат шимоли-шарқидаги чегара ҳудудларида карантин чораларини кучайтирди. «Маҳаллий аҳоли ҳар қандай ҳодисалар ҳақида зудлик билан тегишли идораларга хабар бериши керак», дейилади хабарда. Расмий хабарда ўлик ҳайвонларга ва шамол билан учириб келинган, эҳтимол коронавирус ташувчиси бўлган «ғайриоддий нарсалар»га эътибор беришни тавсия қилган. Бир кун олдин КХДР фуқароларни ҳушёр бўлишга чақирган. Мамлакатда тарқатилган расмий хабарга кўра, коронавирус чегара ҳудудларидан тарқатилган Жанубий Кореянинг ташвиқот варақалари орқали юқиши мумкин. ТАССнинг, ёзишича хабарда ташвиқот варақалари «ғайриоддий нарсалар» деб номланган.

25−29 апрель кунлари Корея Республикасида яшовчи КХДРдан қочиб келганлар ташкилоти фаоллари Жанубий Кореянинг Кёнгидо ва Канвондо провинцияларининг чегараолди ҳудудларидан гелий билан тўлдирилган 10 та аэростат орқали Шимолий Кореяга 500 минг ташвиқот варақалари, 500 буклетлар, шунингдек, 5 минг бир долларлик банкноталарни юборган. Варақаларда КХДР раҳбарияти кескин танқид қилинмоқда. — ТАСС.


АҚШ Сурияга қарши санкциялар режимини бир йилга узайтирди

AҚШ президенти Жо Байден Сурияга қарши бир томонлама санкциялар режимини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди. Гап 2004 йилдан 2012 йилгача бўлган даврда Вашингтон томонидан Дамашққа қарши доимий равишда татбиқ этилган турли хил чеклов чораларини кучга киритиш ҳақида бормоқда. Ушбу чекловлар, хусусан, AҚШ юрисдикциясидаги жисмоний ва юридик шахсларининг активларини блоклашга, шунингдек, айрим тоифадаги АҚШ товарлари ва хизматларини Сурияга экспорт қилишни тақиқлашни назарда тутади.

Шунингдек, Байден Ироқда фаолият юритаётган мамлакат нефть компанияларини ҳимоя қилиш учун 2003 йилги фавқулодда ҳолат декретини яна бир йилга узайтирди.