Тўқнашув жойларидан техника ва оғир қуроллар асл ҳолатига ўтказилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Омурбек Суваналиев 24.kg га хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, вазият барқарорлашмоқда.

«Бироқ, вазият бутунлай яхшиланди дейишга ҳали эрта. Ҳарбий тўқнашувнинг оқибатлари жуда оғир. Таъкидлаш жоиз, тожикистонликлар Лайлак вилоятидаги Арка қишлоғидан бульдозерларни олиб ташлашди» , — деди Омурбек Суваналиев.

Чегарада низоли вазият 28 апрель куни Боткен вилояти, Кўк-Тош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш пункти ҳудудида бошланган. Томонлар бир-бирига тош отишни бошлашган, сўнг отишма бошланган.

29 апрель оқшомида Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий кучларни аввалги жойлаштирилган жойларига олиб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.

Қирғизистонда 134 жабрланувчи тиббий ёрдамга мурожаат қилган, 13 киши вафот этди, улар орасида бола ҳам бор.

Тожикистонда 90 киши жабр кўрган, 10 нафар фуқаро вафот этган.