Исроил шимолидаги Мерон тоғи ҳудудида Лаг ба-Омер диний байрам пайтида юз берган тиқилинчда камида 44 киши ҳалок бўлди ва 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда The Times of Israel газетаси шифокорларга асосланиб хабар бермоқда.

Magen David Adom шошилинч тиббий ёрдам хизмати таъкидлашича, 18 нафар жабрланганниг аҳволи оғир, иккитаси ўрта даражада жароҳат олган ва 80 нафари енгил даражада.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху воқеани «даҳшатли фалокат» деб атади. «Жабрланганлар соғлиғи тикланиши учун дуо қилинмоқда», — деди у.

Лаг Ба-Омер байрами коронавирус чекловлари бекор қилинганидан бери Исроилда биринчи оммавий тадбир бўлди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тадбирда 100 минггача одам қатнашган.