Ҳиндистоннинг ғарбий қисмидаги Бҳарух шаҳридаги касалхонада содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди. Бу ҳақда Hindustan Times маълумотларига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

«Ёнғин содир бўлгандан сўнг 12 киши ҳалок бўлганлиги тасдиқланди», — деди маҳаллий полиция вакили. Унинг сўзларига кўра коронавирус бўлимида даволанаётган 12 нафар бемор ёнғинда ёки ёниш маҳсулотлари билан заҳарланиш туфайли вафот этган. Қолган олти киши ёнғинда ёки бошқа касалхоналарга етказилаётганда вафот этганми, аниқ эмас.

Agence France-Presse маълумотларига кўра, ёнғинда 16 нафар бемор ва икки ҳамшира ҳалок бўлган.

Ёнғин COVID-19 билан касалланганлар бўлимда бошланган, бир соат ичида бартараф этилган. Маҳаллий аҳоли ва ўт ўчирувчилар томонидан 50 га яқин бемор қутқарилган.