Мексика пойтахтидаги метро кўпригининг қулаши натижасида 15 киши ҳалок бўлди ва 70 га яқин одам турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Хатарларни интеграл бошқариш ва фуқаро муҳофазаси департаменти маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

«Айни пайтда афсуски бу дастлабки кўрсаткич», — дейилади департамент хабарида. Бироз вақт ўтгач Мексика мэри 15 кишининг вафотини тасдиқлади.

Фото: Twitter/XE Médica Ambulancias

Ҳодиса акс этган видеоларда метро кўприги поезд билан бирга, унинг остида машиналар ҳаракати пайтида қулаб тушганини кўриш мумкин.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса Мехико шаҳрининг жануби-шарқида, Оливос ва Тесонко бекатлари яқинида содир бўлган.

Воқеа жойига бир неча ўнлаб тез ёрдам машиналари, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ҳамда Мехико шаҳри мэри етиб келган.

El Universal нашрининг ёзишича, 2017 йилги зилзиладан сўнг қулаб тушган йўл ўтказгич таянчларида ёриқлар пайдо бўлган ва маҳаллий аҳоли ўшанда кўприк қулашидан қўрқишган.