Жаҳон

Афғонистонда портлашлар давом этмоқда. Кобулда 50 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
30 апрель 2022, 14:14

Афғонистонда портлашлар давом этмоқда. Кобулда 50 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Афғонистонда тинч аҳолига қарши қатор террорчилик ҳужумлари давом этмоқда. 29 апрель куни Кобулдаги сўфий масжидида содир бўлган портлашда турли ҳисоб-китобларга кўра 10 дан 50 нафаргача одам ҳалок бўлган.

«Жасорат ва қатъиятингизга дунё қойил қолмоқда». БМТ бош котиби Украина халқига
29 апрель 2022, 15:38

«Жасорат ва қатъиятингизга дунё қойил қолмоқда». БМТ бош котиби Украина халқига

БМТ бош котиби Украина президенти билан учрашувда БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинадаги урушнинг олдини олиш ёки тўхтата олмаганини катта умидсизлик деб атади. Антониу Гутерриш Россиянинг бостириб кириши Украина ҳудудий яхлитлиги ва БМТ Низомини бузиш эканини яна бир бор таъкидлади. БМТ раҳбари Киевда бўлган вақтида шаҳарга иккита ракета ҳужуми уюштирилди.

Қирғизистонга киришда манфий ПЗР тести ёки ковид сертификат талаб этилмайди
29 апрель 2022, 15:22

Қирғизистонга киришда манфий ПЗР тести ёки ковид сертификат талаб этилмайди

Қирғизистон 1 майдан бошлаб барча турдаги транспорт воситаларида давлат чегарасини кесиб ўтувчилардан манфий ПЗР тести ёки ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификати мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилмоқда.

Европада сальмонеллёз авж олиши Бельгия шоколади билан боғлиқ — ЖССТ
28 апрель 2022, 17:29

Европада сальмонеллёз авж олиши Бельгия шоколади билан боғлиқ — ЖССТ

Дунёнинг 11 мамлакатида сальмонеллёз касаллигининг авж олиши Бельгия шоколадини истеъмол қилиш билан боғлиқ. Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари ҳақида хабар қилингани йўқ. ЖССТ янги ҳолатларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли бор деб ҳисоблайди ва аҳоли учун салмонеллёзнинг олдини олиш чораларини эслатиб ўтди.

«Уральские авиалинии» октябрь ойи охиригача Ўзбекистонга барча рейсларни бекор қилди
27 апрель 2022, 22:07

«Уральские авиалинии» октябрь ойи охиригача Ўзбекистонга барча рейсларни бекор қилди

«Уральские авиалинии» Ўзбекистон ва МДҲнинг яна учта давлатига октабрь ойи охиригача барча рейслар бекор қилинишини маълум қилди. Компания бу қарорни «Европа давлатларининг ҳаво ҳудудини ёпиши» билан изоҳлади.

Антониу Гутерриш ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?
27 апрель 2022, 12:28

Антониу Гутерриш ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Москвада Россия президенти ва ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар якунига кўра, БМТ Россиянинг Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилишда БМТ ва Қизил Хоч ташкилотининг иштирокига «принципиал» розилигини билдирди. Пайшанба куни Гутерриш Киевда Украина президенти билан учрашади.

Ах-1 тижорий космик рейси Ерга қайтди
26 апрель 2022, 13:24

Ах-1 тижорий космик рейси Ерга қайтди

Халқаро космик станцияга илк тижорий парвозни амалга оширган Axiom рейси Ерга қайтди. Ах-1 миссияси муваффақиятли деб топилди. Axiom Falcon ракеталари ёрдамида бир қатор янги парвозларни режалаштирмоқда.

Илон Маск Twitter`ни $44 млрдга сотиб олади
26 апрель 2022, 08:46

Илон Маск Twitter`ни $44 млрдга сотиб олади

Tesla компанияси асосчиси Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини 44 млрд долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришди. «Умид қиламанки, ҳатто менинг энг ёмон танқидчиларим ҳам Twitter`да қолишади, чунки айнан шу сўз эркинлигини англатади», — деб ёзди Маск. Эслатиб ўтамиз, Twitter Ўзбекистонда ҳануз блокланган тармоқлар сирасига киради.

Украинада 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолди. Улар март ойининг бошидан бери қидирилмоқда
25 апрель 2022, 23:08

Украинада 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолди. Улар март ойининг бошидан бери қидирилмоқда

Киев ва унинг атрофида ишлаган 11 нафар ўзбекистонлик март ойи бошида бедарак йўқолган эди. Ўшандан бери қариндошлари улар билан боғлана олмади. Элчихона уларни қидирмоқда. «Газета.uz» бедарак йўқолганлардан бирининг укаси билан суҳбатлашди.

Эммануэль Макрон иккинчи президентлик муддатига қайта сайланди
25 апрель 2022, 10:06

Эммануэль Макрон иккинчи президентлик муддатига қайта сайланди

Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 58,55% овоз билан ғалаба қозонди. Унинг рақиби Марин Ле Пен 41,45% овоз тўплади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 апрель 2022, 17:55

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунёнинг 12 давлатида келиб чиқиши номаълум бўлган гепатит тарқалгани, Франция президентлигига сайловнинг иккинчи босқичи, уруш бошлангандан бери Украинада 213 нафар бола ҳалок бўлгани айтилгани, ЕИнинг ўнта давлати компаниялари эмбаргони айланиб ўтиб Россияга қурол сотгани, БМТ раҳбарининг Россия ва Украинага ташрифи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ОАВ: Украинанинг урушдан кейинги чегаралари Россия-Украина музокараларининг асосий масаласи бўлиб қолмоқда
24 апрель 2022, 10:47

ОАВ: Украинанинг урушдан кейинги чегаралари Россия-Украина музокараларининг асосий масаласи бўлиб қолмоқда

Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский 22 апрель куни Украина томони билан «бир нечта узоқ давом этган музокаралар» бўлиб ўтганини маълум қилди. Ҳозирда Украинанинг нейтраллик ва ядросизлик мақоми, хавфсизлик кафолатлари ҳамда «маданиятларга нисбатан ўзаро ҳурмат» масалалари юзасидан муҳокамалар давом этмоқда. Украинанинг урушдан кейинги чегаралари музокараларнинг асосий масаласи бўлиб қолмоқда.

General Motors Россия бозорини бутунлай тарк этади
20 апрель 2022, 16:19

General Motors Россия бозорини бутунлай тарк этади

General Motors автоконцерни Россиядан бутунлай чиқиб кетади ва ушбу давлатдаги офиси ходимларини ишдан бўшатади. Шунингдек, дилерларга автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида хабар юборилган. GM 28 февралда Россиядаги фаолиятини тўхтатиб туришга қарор қилган эди.

World Press Photo 2022 йилнинг энг яхши суратларини эълон қилди
20 апрель 2022, 12:33

World Press Photo 2022 йилнинг энг яхши суратларини эълон қилди

World Press Photo 2022 йилнинг энг яхши суратларини эълон қилди. Рўйхатдан дунёнинг 6 та минтақасидан 30 нафар фотожурналист жой олди. «Газета.uz» танловнинг айрим ғолиб суратларини тақдим этади.

Кобулдаги иккита мактабда содир бўлган портлашлар оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди
20 апрель 2022, 09:26

Кобулдаги иккита мактабда содир бўлган портлашлар оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди

Кобулдаги иккита мактабда рўй берган учта портлаш натижасида камида олти киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳатланди. БМТ ҳужумни қоралади, ташкилотчилар ҳозирча ўзларини эълон қилмади.

Қозоғистонда президентнинг яқин қариндошларига сиёсий лавозимларда ишлаш тақиқланиши мумкин
18 апрель 2022, 17:33

Қозоғистонда президентнинг яқин қариндошларига сиёсий лавозимларда ишлаш тақиқланиши мумкин

Қозоғистонда президентнинг яқин қариндошларини сиёсий лавозимларга тайинлашни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, давлат раҳбари президентлик даврида сиёсий партияларга аъзо бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

ЖАРда кучли сув тошқини 443 кишининг ҳаётига зомин бўлди
18 апрель 2022, 15:49

ЖАРда кучли сув тошқини 443 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Жанубий Африка Республикасида узоқ давом этган ёғингарчиликлар кучли сув тошқинига сабаб бўлди. 443 киши ҳалок бўлди, 40 минг киши бошпанасидан айрилди.

Борис Жонсондан Тереза Мэйгача: Россия Буюк Британия амалдорларини мамлакатга киришини чеклади
16 апрель 2022, 17:29

Борис Жонсондан Тереза Мэйгача: Россия Буюк Британия амалдорларини мамлакатга киришини чеклади

Москва Лондон санкцияларига жавобан Буюк Британиянинг 13 нафар амалдорларини, шу жумладан, бош вазир Борис Жонсон, адлия вазири Доминик Рааб, ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс, мудофаа вазири Бен Уоллес ва хаттоки собиқ бош вазир Тереза Мэйни ҳам Россияга киришини таъқиқлади.

Садир Жапаров қирғизистонликлардан сўз эркинлигини суиистеъмол қилмасликни сўради
14 апрель 2022, 16:45

Садир Жапаров қирғизистонликлардан сўз эркинлигини суиистеъмол қилмасликни сўради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги можародан кейин журналист ва блогерларга мурожаат қилиб, қўшни давлатлар билан можаролар ҳақида гап кетганида, маълумотларни бузиб кўрсатмаслик ва давлатлар раҳбарларини ҳақорат қилмасликка чақирди. У, шунингдек, чегара масаласида муаммолар борлигини тан олиб, президентлик муддати тугагунга қадар уни ҳал қилиш ниятида эканини билдирди.

Қозоғистонда 7 ва 9 май кунлари ҳарбий парадлар ўтказилмайди
13 апрель 2022, 16:57

Қозоғистонда 7 ва 9 май кунлари ҳарбий парадлар ўтказилмайди

Бу йил ҳам Қозоғистонда 7 май — Ватан ҳимоячилари ҳамда 9 май — Ғалаба кунларида ҳарбий парадлар ўтказилмайди. Лекин бутун мамлакат бўйлаб 50 га яқин ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ташкиллаштирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг