World Press Photo ассосиацияси фотожурналистлар-2022 танлови ғолибларини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан дунёнинг 6 та минтақасидан 30 нафар фотограф жой олди. Улар тўрт тоифага ажратилган: яккахон сурат, серияли, узоқ муддатли лойиҳа ва эркин ижод.

Эътиборингизга танловнинг айрим ғолиб суратларини ҳавола этамиз. Лауреатларнинг тўлиқ рўйхати билан ташкилотнинг расмий веб-саҳифасида танишиб олишингиз мумкин.

Фото: Amber Bracken / The New York Times.

Камлупса яқинидаги йўл ёқасида илиб қўйилган кўйлаклар. Акция маҳаллий аҳоли учун мўлжалланган мактаб-интернат ҳудудида мурдалари топилган ҳинду болаларига бағишланади. Ўтган асрнинг ўрталаридан бери фаолият юритаётган ташкилот ҳудудида 200 дан ортиқ кимга тегишли эканлиги номаълум бўлган қабрлар топилган. Канада.

Фото: Matthew Abbot / National Geographic.

Маҳаллий жамоат оқсоқоли қишлоғини ўрмон ёнғинларидан ҳимоя қилиш мақсадида қуриган ўтларни ёқиб юбормоқда. Австралия, Мамадаверре.

Фото: Lalo de Almeida / Panos Pictures.

Жунглининг бетўхтов кесилиши хавф солаётган Арапикси резервациясида истиқомат қилувчи шахс. Бразилия, Амазония.

Фото: Sodiq Adelakun Adekola / AFP.

Суратда жангарилар шаҳар ётоқхонасидан икки қизи 279 нафар қиз билан бирга ўғрилаб кетилган аёл тасвирланган. Нигерия, Жангебе шаҳри.

Фото: Konstantinos Tsakalidis / Bloomberg News.

Гувес шаҳарчасида яшовчи аёл ўрмон ёнғинлари унинг уйини йўқ қилаётганини кузатмоқда. Греция, Эвия.

Фото: Bram Janssen / AP.

Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг ёпилган Ариана кинотеатри ишчиси. Афғонистон, Кобул.


Фото: Amanuel Sileshi / AFP.

Фуқаролик уруши сабаб дунёдан ажралиб қолган Ченна қишлоғида болакай туман тушган йўл бўйлаб юриб кетмоқда. Эфиопия, Тиграй.

Фото: Guillaume Herbaut / Agence VU'.

Бошидан жудо қилинган Ленин ҳайкали. Украина, Котовск.

Фото: Anonymous / The New York Times.

Намойишчилар хавфсизлик кучлари билан тўқнашувда рагаткадан фойдаланмоқда. Мьянма, Янгон.