Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор штабнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда 24.kg нашри маълум қилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлигига манфаатдор давлат органлари билан биргаликда 1 майдан бошлаб Қирғизистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари учун давлат чегарасининг бутун узунлиги бўйлаб, барча турдаги транспорт воситаларида назорат-ўтказиш пунктларини кесиб ўтаётганда ПЗР тести манфий ёки коронавирус инфекциясига қарши эмлаш сертификати мавжудлиги ҳақидаги мажбурий талабни бекор қилиш вазифаси топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 мартдан бошлаб Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан ўтказиш пунктлари орқали фуқаролар ҳаракатига чекловлар бекор қилинди. Эмланганлик сертификати ёки паспортига эга чет эл фуқароларидан Ўзбекистонга киришда ПЗР-тест натижаси талаб этилмайди.