Жанубий Африка Республикасининг Квазулу-Наталь провинсиясида сўнгги ўн йилликдаги энг кучли сув тошқини 443 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар бермоқда AfricaNews.

Охирги 10 кун ичида ЖАРнинг шарқий қирғоғидаги провинцияни ёмғир сув босди, рекорд миқдордаги ёғингарчилик туфайли сув тошқини бошланди. Ундан Дурбан порт шаҳрининг чекка ҳудудлари энг кўп жабр кўрди, у ерда 40 мингга яқин одам бошпанасиз қолди, 443 киши ҳалок бўлди. Провинцияда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Тошқин сувлари 600 мингга яқин аҳолига эга Дурбан ва унинг чекка ҳудудларига катта зарар етказди. Зарар миқдори 700 млн долларга баҳоланмоқда. Йўл-транспорт инфратузилмаси, шаҳар электр тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, турар-жой бинолари шикастланган.