Жаҳон

Қозоғистон электрон сигаретларни бутунлай тақиқлашни режалаштираяпти
15 июн 2022, 18:15

Қозоғистон электрон сигаретларни бутунлай тақиқлашни режалаштираяпти

Қозоғистон вейп — электрон сигаретларни сотиш ва улардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашни режалаштирмоқда. Ўзбекистонда эса сотувда маркасиз, таркиби ва ундан фойдаланиш хавфи ҳақида маълумот кўрсатилмаган кўплаб вейпларни учратиш мумкин.

Дунёда ядро захиралари ўсиши мумкин, 9 ядро державаси қуролларини модернизация қилмоқда — SIPRI
14 июн 2022, 08:33

Дунёда ядро захиралари ўсиши мумкин, 9 ядро державаси қуролларини модернизация қилмоқда — SIPRI

Совуқ уруш тугаганидан сўнг ядро арсеналларини қисқартириш тўхтатилди, тўққизта давлат ядро арсеналларини модернизация қилмоқда. Стокгольм тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI) ўзининг йиллик «Қуролланиш, қуролсизланиш ва халқаро хавфсизлик» шарҳида уларнинг захиралари ва сиёсатларини таҳлил қилди.

Озиқ-овқат инқирози — бугун ва эртанги кун
13 июн 2022, 19:30

Озиқ-овқат инқирози — бугун ва эртанги кун

Дунё мамлакатларида озиқ-овқат танқислиги бошланди. Энди вазият ёмонлашиб бораверадими? Бизни қандай сценарийлар кутмоқда? Вазият қачон ўнгланиши мумкин? «Газета.uz» ушбу мақолада бу борадаги турли таҳлиллар ва фикрларни сизнинг эътиборингизга ҳавола этади.

Россия Жаҳон туризм ташкилоти таркибидан чиқди
12 июн 2022, 17:11

Россия Жаҳон туризм ташкилоти таркибидан чиқди

Россия Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) таркибидан чиқди. Апрелда ташкилот Бош ассамблеяси Украинага бостириб кириш тинчлик ва халқаро дўстлик қадриятларига мос келмаслиги сабабли РФ аъзолигини тўхтатган эди.

АҚШ ҳаво йўли орқали мамлакатга кирувчилардан ПЗР-тест олишни бекор қилди
11 июн 2022, 17:23

АҚШ ҳаво йўли орқали мамлакатга кирувчилардан ПЗР-тест олишни бекор қилди

12 июндан АҚШга ҳаво йўли орқали кириб келувчи йўловчилардан мажбурий ПЗР-тести талаб қилинмайди. Байден маъмурияти мазкур тартибни халқаро саёҳатчилар АҚШга парвоз қилишдан бир кун олдин бекор қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий бўлмаган беш аъзо давлат сайланди
10 июн 2022, 10:33

БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий бўлмаган беш аъзо давлат сайланди

БМТ Бош ассамблеяси делегатлари Малта, Мозамбик, Швейцария, Эквадор ва Япония мамлакатларини Хавфсизлик кенгашининг янги вақтинчалик аъзолари этиб сайлади. Ушбу давлатлар вакиллари 2023−2024 йиллар давомида Кенгаш ишида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди
10 июн 2022, 10:13

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эронда йўловчи поезди фалокатга учраб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат президентига таъзия билдирди. Ҳодиса оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 87 нафарга яқин йўловчи жароҳатланган.

Эрондаги темирйўл фалокатида 17 киши ҳалок бўлди
8 июн 2022, 15:09

Эрондаги темирйўл фалокатида 17 киши ҳалок бўлди

Эрон шарқида содир бўлган поезд фалокати оқибатида 17 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Тахминан Табас шаҳри яқинида поезднинг экскаватор билан тўқнашиб кетиши натижасида етти вагондан тўрттаси ағдарилиб кетган.

Қозоғистон чегарадан ўтишда ПЗР тест ва вакцинация ҳужжати бўйича талабни бекор қилди
7 июн 2022, 12:40

Қозоғистон чегарадан ўтишда ПЗР тест ва вакцинация ҳужжати бўйича талабни бекор қилди

8 июндан бошлаб Қозоғистон чегарани кесиб ўтишда эмланганлик ҳужжати ва ПЗР тести талабини бекор қилди. Шунингдек, мамлакатнинг 7 та вилоятидаги вақтинчалик ёпилган 12 та автомобил чегара ўтказиш пунктларининг иши қайта тикланмоқда.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўз лавозимини сақлаб қолди
7 июн 2022, 12:11

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўз лавозимини сақлаб қолди

Буюк Британия Консерватив партияси депутатлари бош вазирга ишончсизлик вотуми билдириш бўйича овоз берди. Борис Жонсоннинг танқидчилари уни карантин пайтида базмлар уюштирганликда айбламоқда. Фракция аъзоларининг 58,5 фоизи бош вазирни қўллаб-қувватлади ва у лавозимини сақлаб қолди.

Қозоғистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунланди
6 июн 2022, 10:04

Қозоғистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунланди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунлангани ва унда 7,9 млн фуқаро (сайловчиларнинг 86,06%) қатнашганини маълум қилди. Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, 77,18 фоиз сайловчи ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган, 18,66 фоизи эса қарши овоз берган.

Украинадаги урушнинг 100-куни: 14 млн украиналик уйини ташлаб кетди, 15,7 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож
3 июн 2022, 19:34

Украинадаги урушнинг 100-куни: 14 млн украиналик уйини ташлаб кетди, 15,7 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож

Украинада уруш бошланганининг 100-кунида қарийб 16 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож ва уларнинг сони муттасил ортиб бормоқда. Халқаро суд Инсониятга қарши жиноятларнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияни ишлаб чиқишга чақирди.

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида яна отишма юз бергани айтилмоқда
3 июн 2022, 18:29

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида яна отишма юз бергани айтилмоқда

Тожикистон-Қирғизистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлгани ҳақида икки мамлакат ОАВлари хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, икки томондан уч нафар чегарачи яралангани айтилмоқда.

Фото: Буюк Британия қиролича Елизавета II нинг платина юбилейини нишонламоқда
3 июн 2022, 17:18

Фото: Буюк Британия қиролича Елизавета II нинг платина юбилейини нишонламоқда

Буюк Британияда қиролича Елизавета II ҳукмронлигининг 70 йиллиги шарафига тантаналар бўлиб ўтмоқда. «Газета.uz» лондонликлар ва қиролликнинг бошқа шаҳарлари аҳолиси қиролича юбилейини қандай нишонлаётгани акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола этади.

Рубль кўринганидак мустаҳкам эмасми? Жаҳон ОАВлари бу ҳақда нима демоқда
3 июн 2022, 15:30

Рубль кўринганидак мустаҳкам эмасми? Жаҳон ОАВлари бу ҳақда нима демоқда

Рубль ҳозирги кунда қанчалик мустаҳкам валюта? Нега февраль ойидаги кескин пасайишдан сўнг валюта барқарорлашди? Россия валютасини қандай хавфлар кутиб турибди?

АҚШнинг Оклахома штатида шифохонада отишма содир бўлди, 5 киши вафот этди
2 июн 2022, 23:57

АҚШнинг Оклахома штатида шифохонада отишма содир бўлди, 5 киши вафот этди

АҚШнинг Оклахома штатида шифохона ҳудудида содир этилган отишма натижасида энг камида беш киши, жумладан ҳужум қилган шахс қурбон бўлди. Шу билан мамлакатда йил бошидан буён 233- оммавий отишма қайд этилди.

Москвадаги қурилишда оммавий муштлашган ўзбек ва тожик мигрантлари депортация қилинади
2 июн 2022, 18:51

Москвадаги қурилишда оммавий муштлашган ўзбек ва тожик мигрантлари депортация қилинади

Москвадаги қурилиш майдонида оммавий муштлашган юздан ортиқ Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россиядан депортация қилинади. Бу бўйича суд қарори қабул қилинди.

Алмазбек Атамбаевга 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича айблов эълон қилинди
2 июн 2022, 15:17

Алмазбек Атамбаевга 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича айблов эълон қилинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга 2010 йилда Ўшда юз берган июнь воқеаларига доир жиноят иши бўйича айблов эълон қилинди. Ўшанда мамлакат жанубида қирғиз ва ўзбек этник гуруҳлари ўртасида тўқнашувлар юз берганди. Расмий маълумотларга кўра, можаро оқибатида 442 киши ҳалок бўлган.

Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 6-пакети бўйича келишувга эришди
31 май 2022, 13:10

Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 6-пакети бўйича келишувга эришди

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича келишувга эришилди. Унда Россия нефтининг учдан икки қисмига эмбарго қўллаш, Сбербанкни SWIFT тизимидан узиш ва яна учта давлат телеканалининг иттифоқ ҳудудида трансляциясини тақиқлаш кўзда тутилган.

Россия Марказий банки режадан ташқари асосий ставкани 11 фоизга туширди
26 май 2022, 23:14

Россия Марказий банки режадан ташқари асосий ставкани 11 фоизга туширди

Россия Марказий банки режадан ташқари йиғилишда асосий ставкани 14 фоиздан 11 фоизга туширди. Регулятор ставкани пасайтириш тўғрисидаги қарорини «нархлар ўсишининг сезиларли секинлашиши» билан изоҳлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг