Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Жанубий Хуросон музофотида рўй берган фалокат туфайли мамлакат президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

8 июнь куни Эрон шарқида содир бўлган поезд ҳалокатид оқибатида камида 21 нафар йўловчи вафот этди, 87 кишининг эса жароҳат олгани маълум бўлди, дея ёзган NYT.

Дастлабки маълумотларга кўра, эрталаб, туманли ҳавода Табас шаҳридан 50 км узоқликда еттита вагондан иборат поезд рельслар яқинидаги экскаватор билан тўқнашиб кетган. Натижада тўртта вагон рельсдан чиқиб, ағдарилган.

Тунда экскаватор нима учун поезд йўлига яқин жойга келгани ҳозирча номаълум. Расмийлардан бири бу таъмирлаш лойиҳасининг бир қисми бўлиши мумкинлигини айтди.

Эрон оммавий ахборот воситалари ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилаётганини хабар қилди.