Жаҳон

Шри-Ланка президенти оммавий норозиликлардан сўнг мамлакатни тарк этди
13 июл 2022, 14:27

Шри-Ланка президенти оммавий норозиликлардан сўнг мамлакатни тарк этди

Шри-Ланкадаги иқтисодий инқирозлар туфайли юз берган оммавий норозиликлар фонида мамлакат президенти Готабая Ражапакса 13 июль куни истеъфога чиқишини эълон қилганди. У мамлакатни тарк этгани ва Мальдив оролларига учиб кетгани маълум бўлди. Парламент янги президентни 20 июль куни сайлаши кутилмоқда.

Фото: Коинотнинг инжа гўзаллиги James Webb нигоҳида
13 июл 2022, 10:57

Фото: Коинотнинг инжа гўзаллиги James Webb нигоҳида

NASA энг кучли James Webb космик телескопи томонидан олинган илк суратларни эълон қилди. Уларда — коинот қаърининг олис ёшлиги: юлдузлар ва галактикаларнинг туғилиши ва ўлими, қора туйнуклар ҳамда улкан космик чанг булутлари акс этган.

Илон Маск Twitter билан келишувдан воз кечишга қарор қилди
11 июл 2022, 17:36

Илон Маск Twitter билан келишувдан воз кечишга қарор қилди

Миллиардер Илон Маск Twitter компанияси платформадаги сохта аккаунтлар сони ҳақида аниқ маълумот бермагани учун ижтимоий тармоқни сотиб олмасликка қарор қилди. Twitter харид бўйича келишув шартларини бажартиришга эришиш учун Маскни судга бермоқчи.

Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ вафот этди
8 июл 2022, 14:17

Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ вафот этди

Жума куни Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ 67 ёшида вафот этди. У Нара шаҳридаги нутқи чоғида уюштирилган суиқасд оқибатида оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди.

Борис Жонсон партия етакчилигидан кетади, аммо кузгача Буюк Британия бош вазири бўлиб қолади
7 июл 2022, 17:11

Борис Жонсон партия етакчилигидан кетади, аммо кузгача Буюк Британия бош вазири бўлиб қолади

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Консервативлар партияси раҳбари лавозимини тарк этишини маълум қилди. У кузгача ҳукуматни бошқаради. Борис Жонсоннинг кетиши ҳукумат ва аъзолари томонидан мисли кўрилмаган босим натижаси бўлди, деб ёзади BBC.

Россия-Украина можаросини якунлаш учун учта йўл — The Washington Post
5 июл 2022, 20:18

Россия-Украина можаросини якунлаш учун учта йўл — The Washington Post

Россия ва Украина ўртасидаги можаролар нафақат бу икки мамлакатга, балки бутун дунёга ўз таъсирини ўтказмоқда. Шунинг учун ҳам келишувга эришиш зарур ва бу борада The Washington Post уч хил ёндашувни таклиф қилди.

Финляндия ва Швеция НАТОга кириш тўғрисидаги протоколларини имзолади
5 июл 2022, 18:19

Финляндия ва Швеция НАТОга кириш тўғрисидаги протоколларини имзолади

Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги протоколларни имзолади. Ҳужжатларни барча 30 аъзо давлат ратификация қилгандан сўнг, давлатлар иттифоққа аъзо бўлади.

Россия қўшинлари «Змеиный» оролини тарк этди
1 июл 2022, 16:14

Россия қўшинлари «Змеиный» оролини тарк этди

Россия «яхши ният қадами сифатида» Украинанинг «Змеиный» оролидан ўз гарнизонини олиб чиқди, деб хабар берди РФ Мудофаа вазирлиги. Украина президенти Владимир Зеленский ушбу «стратегик нуқтанинг озод қилиниши Қора денгиздаги вазиятни сезиларли даражада ўзгартиришини» таъкидлади.

Қирғизистонда қимор қонунийлаштирилди
1 июл 2022, 10:44

Қирғизистонда қимор қонунийлаштирилди

Қирғизистонда казино фаолияти қонунийлаштирилди, унинг мижозлари эса фақат хориж фуқаролари бўлиши мумкин. «Қимор ўйинлари тўғрисида»ги янги қонун давлат бюджетига пул маблағларини жалб қилиш ва сармоя киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.

Филиппинда собиқ диктаторнинг ўғли президент сифатида қасамёд қабул қилди
30 июн 2022, 18:24

Филиппинда собиқ диктаторнинг ўғли президент сифатида қасамёд қабул қилди

Филиппин собиқ диктаторининг ўғли кичик Фердинанд Маркос мамлакат президенти сифатида қасамёд келтирди. 64 ёшли Маркос сайловолди ташвиқотида оиласининг ўтмишдаги суиистеъмолликларини қоралашдан бош тортди.

БМТ Хавфсизлик кенгашида Кременчукдаги савдо марказига уюштирилган ҳужумни тергов қилишга чақиришди
29 июн 2022, 15:39

БМТ Хавфсизлик кенгашида Кременчукдаги савдо марказига уюштирилган ҳужумни тергов қилишга чақиришди

БМТ Бош котиби ўринбосари ва Украина президенти 27 июнь куни Кременчукдаги савдо марказига уюштирилган авиаҳужум оқибатлари бўйича тергов очишга чақирди. Савдо марказда камида 18 киши ҳалок бўлди, 59 киши эса жароҳат олди. Россия вакили савдо марказига авиазарба берилмаганини таъкидламоқда.

Алмазбек Атамбаев 2020 йилдаги тартибсизликлар иши бўйича оқланди
29 июн 2022, 12:41

Алмазбек Атамбаев 2020 йилдаги тартибсизликлар иши бўйича оқланди

Бишкек суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 2020 йилнинг октябридаги оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши бўйича оқлади.

Ака-ука Гупталар БААда ҳибсга олинди
28 июн 2022, 20:56

Ака-ука Гупталар БААда ҳибсга олинди

ЖАРда коррупция иши бўйича айбланиб, таъқиб қилиб келинган ва АҚШ молия вазирлиги томонидан санкциялар қўлланилган ҳамда Ўзбекистонда йирик бизнес лойиҳаларини амалга ошираётган ака-ука Гупталар БААда қўлга олинди.

G7`дан кейин Европа Иттифоқи ҳам Россиядан олтин импортини тақиқлаши мумкин
27 июн 2022, 16:49

G7`дан кейин Европа Иттифоқи ҳам Россиядан олтин импортини тақиқлаши мумкин

Европа Иттифоқи Россиядан олтин импорт қилиш бўйича чекловларга қўшилиш масаласини ўрганмоқда. Аввалроқ G7 давлатлари Россия олтинини етказиб беришни тақиқлаганди.

Криптовалюталар базми тугадими?
24 июн 2022, 21:14

Криптовалюталар базми тугадими?

Криптовалюталар курслари кескин пасая бошлагач, «криптовалюталар даврининг тугагани», уларнинг қайтиб тиклана олмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аммо ростан ҳам шундайми? «Газета.uz» ушбу мақолада криптовалюталар истиқболини кўриб чиқади.

Покистон, Эрон ва Қатар Афғонистонга гуманитар ёрдам юборди
23 июн 2022, 15:46

Покистон, Эрон ва Қатар Афғонистонга гуманитар ёрдам юборди

Афғонистонда чоршанба куни содир бўлган кучли зилзиладан талофат кўрган аҳолига Покистон, Эрон ва Қатардан гуманитар ёрдам юклари етиб келди. Шифохонада жабрланувчилардан бири оиласининг 19 нафар аъзосини йўқотганини сўзлаб берди. Бундан ташқари, Пактикада сув тошқини ҳам кузатилди.

Юрий Шатунов вафот этди
23 июн 2022, 14:52

Юрий Шатунов вафот этди

«Ласковый май» гуруҳининг собиқ солисти, 48 ёшли россиялик қўшиқчи Юрий Шатунов вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Афғонистонда зилзила қурбонлари сони минг нафардан ошди
22 июн 2022, 20:11

Афғонистонда зилзила қурбонлари сони минг нафардан ошди

Афғонистонда чоршанбага ўтар тунда содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони минг нафардан ошди. Бош вазир жабр кўрган оилалар учун 100 млн афғоний ($1,1 млн) ажратди. Мудофаа вазирлиги воқеа жойига 7 та вертолёт ва тиббий бригадасини жўнатди.

Пандемиядан кейин трендга чиққан 8 та соҳа
22 июн 2022, 16:48

Пандемиядан кейин трендга чиққан 8 та соҳа

Пандемиядан сўнг, аниқроғи 2022 йилда янги трендлар юзага келди. Мисол учун, метаборлиқ, блокчейн, телемедицина, 3D босма каби соҳаларга бўлган қизиқиш ортди. «Газета.uz» 8 та энг илғор ўсиб бораётган соҳаларнинг бозордаги ўрни ва ҳажми ҳақидаги маълумотларни тўплади.

Афғонистонда содир бўлган зилзилада қарийб 300 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
22 июн 2022, 12:13

Афғонистонда содир бўлган зилзилада қарийб 300 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

22 июнь куни тунда Афғонистонда содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида қарийб 300 киши ҳалок бўлгани, 600 дан ортиқ киши эса жароҳат олгани айтилмоқда. Қўшни мамлакатдаги ерости силкинишлари Ўзбекистон ҳудудларида ҳам (2−3 балл атрофида) сезилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг