1965−1986 йиллардаги Филиппин диктаторининг ўғли кичик Фердинанд Маркос давлатнинг 17-раҳбари сифатида қасамёд қилди. Маросим Маниладаги Миллий тасвирий санъат музейида бўлиб ўтди, деб ёзди Rappler.
Маркос кичкина 9 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида сайланган эди. У 36 йил аввал халқ инқилоби орқали ағдарилган Маркос сулоласининг ўрнини қайта эгаллаб, ҳокимият тепасига қайтди.
Сайловолди кампания давомида у ўз оиласининг ўтмишдаги шафқатсизлиги ва коррупцион ҳаракатларини қоралашдан бош тортди, деб таъкидлади DW нашри. Rappler маълумотларига кўра, инагурация пайтида Манилада норозилик намойишлари бўлиб ўтган.
1965−1986 йилларда Филиппин диктаторининг ўғли кичик Фердинанд Маркос 17-давлат раҳбари сифатида қасамёд келтирди. Маросим Маниладаги Миллий тасвирий санъат музейида бўлиб ўтди, деб ёзади Rappler.
2016−2022 йилларда Филиппин президенти бўлган ва сиёсатдан кетишини эълон қилган Родриго Дутертенинг қизи Сара Дутерте-Карпио вице-президент бўлди. Дутерте режими авторитар деб талқин қилинган ва у БМТ раҳбарига, шунингдек, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқаларга нисбатан кўплаб шов-шувли баёнотлари билан танилган.
Катта Фердинанд Маркос 1965−1986 йилларда Филиппиннинг 10-президенти бўлган. Халқ қўзғолонидан сўнг у оиласи билан АҚШга қочиб кетган ва у ерда уларга сиёсий бошпана берилган. 1989 йилда собиқ диктатор Гавайида вафот этади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
2016 йилда оиласи Филиппинга қайтиб келгач, кичик Маркос вице-президентлик учун сайловда қатнашиб, Либерал партия вакили Лени Робредога ютқазади. 2022 йилги сайловларда диктаторнинг ўғли асосий рақиби Робредодан икки баравар кўп овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонди.