Қирғиз-тожик чегарасида вазият яна кескинлашиб, чегара бўйлаб қуролли тўқнашувлар бўлгани, бунда оғир ҳарбий қуроллардан фойдаланилгани айтилди. Томонлар ҳодисада бир-бирини айблади. Кейинроқ 2 давлат миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олгани маълум қилинди.
15 сентябрга ўтар кечаси Украина президенти кортежи ва енгил автомобиль ўртасида тўқнашув содир бўлди. Владимир Зеленский жиддий жароҳат олмагани айтилмоқда.
Арманистондаги вазият туфайли мамлакат бош вазири Никол Пашиняннинг Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмаслиги маълум қилинди. Аввалроқ у «Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва Озарбайжон қуролли кучларининг олиб чиқиб кетилишини таъминлаш» учун КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Туркия ҳукумати Туркманистоннинг илтимосига кўра, туркманистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди. Авваллари мазкур давлат фуқаролари Туркияда туризм мақсадида 30 кунгача визасиз қолиши мумкин эди.
Халқаро сиёсий воқеаларга таъсир ўтказиш мақсадида Россия бутун дунё бўйлаб сиёсий кучларни молиялаштириш учун камида $300 млн ажратган, дея хабар беради Америка ОАВ нашрлари. Мақолаларда Осиё давлатларининг биридаги президентликка номзодга миллионлаб доллар берилганлиги тилга олинади.
РФ марказий банки ва Молия вазирлиги ҳукумат мажлисида хорижий банкларга мамлакат ҳудудида филиалларини очишга рухсат беришни таклиф қилди. Бироқ ташаббус билан фақат дўстона мамлакатларнинг кредит ташкилотлари Россияда ўз филиалларини очишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон-Арманистон чегарасида юзага келган ҳарбий тўқнашув бартараф этилганини олқишлади. Шунингдек, томонларни мавжуд муаммоларни тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар доирасида ҳал этишга чақирди.
ЮНEСКО бош директори Одри Азуле дунёда 770 миллиондан ортиқ вояга етганлар ўқиш ва ёзишни билмаслиги ҳақида маълум қилди. Уларнинг 60 фоизи аёллар ҳисобланади. Шунингдек, пандемия натижасида 24 миллионга яқин ўқувчи ҳеч қачон мактаб ва бошқа таълим муассасаларига қайтмаслиги мумкин.
Қозоғистон парламенти депутатлари пойтахт номини Нурсултондан Остонага ўзгартиришни таклиф қилишди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев шаҳарни аввалги номига қайтаришни қўллаб-қувватлади. Эндиликда конституциявий қонун лойиҳасига ўзгартириш киритилади.
13 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида ҳарбий тўқнашув юз берди. Томонлар ўқ отишни бошлаганликда бир-бирини айблади. Икки давлат ҳарбий хизматчилари орасида қурбонлар мавжуд.
Украина қўшинлари қарши ҳужум бошланганидан бери Россия босиб олган 70 км гача ичкаридаги позицияларга силжишга муваффақ бўлди ва рус қўшинлари апрель ойидан бери эгаллаган 3000 кв кмдан кўпроқ майдонни қайтариб олди, дейилади ISW ҳисоботида. Уруш 2023 йилгача давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Қирғизистонлик журналист Алишер Соипов 2007 йили Ўшда отиб кетилганди. 2010 йилда қотилликда айбланган шахс ҳам орадан 2 йил ўтиб озодликка чиқарилган. 15 йилдирки журналистнинг қотили топилмаяпти. Марҳумнинг укаси «Газета.uz»га иш 2019 йилда қайта очилиб, 2022 йилда яна ёпилганини маълум қилди.
10 сентябрь куни Буюк Британия тахтининг ворислик кенгаши Лондондаги Авлиё Жеймс саройида Чарлз III ни мамлакатнинг янги қироли деб расман эълон қилди.
Шимолий Корея ядро қуроли тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, «душман кучлар» томонидан ҳужум таҳдиди юзага келганда, улардан превентив фойдаланишга рухсат берди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДРнинг ядровий мақоми энди «қайтариб бўлмайдиган» эканлигини айтди.
Дастлаб Елизавета II`нинг қиролича бўлиш имконияти кам эди. Аммо у Британия қироличасига айланди ва мамлакат монархлари орасида энг узоқ муддат ҳукмронлик қилган инсонга айланди. Елизавета II`нинг болалиги, тахтга ўтириши ва ҳукмронлик даврини эсга оламиз (фото).
Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. Қироличанинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз янги монарх бўлади. Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинди.
19 сентябрдан бошлаб Эстония, Латвия, Литва ва Польша россиялик сайёҳларнинг исталган давлат томонидан берилган Шенген визаси билан мамлакатга киришини тўхтатади. «Эстонияга Шенген визаси билан келманг, бу ерда сизни хуш кўришмайди», — деди Эстония ташқи ишлар вазири россияликларга.
Қозоғистон депутатлари мамлакатнинг Биринчи президенти кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариб ташлаш учун овоз берди.
Россиялик мутахассислар ҳозирда дунёда 53 мингдан ортиқ киши чалинган маймун чечаги инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқди. Россия Федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари Вероника Скворцова дастлабки тадқиқотларда вакцина юқори самарадорлик ва иммуногенликни кўрсатганини қайд этди.
Қозоғистоннинг Костанай вилояти Аулиекол туманидаги табиий ёнғинлар майдони 43 минг гектардан ошди. Душанба куни мамлакат президенти Қасим-Жомарт Токаев воқеа жойига бориб, офат ҳудудларини айланиб чиқди. У ёнғинларни бартараф этиш чораларини кўриш учун кун давомида тезкор штабга ташриф буюради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг