«об-ҳаво» тегли мақолалар


Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғади
17 ноябр 2023, 12:47

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи +13…+18 даражагача пасаяди. Шанба куни республика бўйича ёмғир ёғади. Жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин.

Иш ҳафтаси жуда илиқ бўлади
13 ноябр 2023, 10:46

Иш ҳафтаси жуда илиқ бўлади

Бу ҳафта ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг ярмида кундузи +27 даражагача етади. Бундай ҳарорат фони ноябрь ўрталари учун иқлим қийматларидан +5…+8 даража юқори.

Шанба, якшанба кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда
10 ноябр 2023, 11:34

Шанба, якшанба кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба кунининг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни эрталаб ва кечаси Фарғона водийсида ҳамда Тошкент вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +3…+8, кундузи +13…+18 даража бўлади.

Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, ёмғир ёғади
6 ноябр 2023, 11:19

Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, ёмғир ёғади

Чоршанба куни Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. 8−9 ноябрда ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +13…+18, кечаси +3…+6 даражагача пасаяди. Жума куни ҳаво бироз исиб, ёғингарчилик кузатилмайди.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади
3 ноябр 2023, 10:48

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Ўзгидромет Ўзбекистонга яна «олтин куз» қайтгани, дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги, шамол эса ўртача тезликда эсишини маълум қилди. Ҳарорат кечалари +5…+10 даража, кундузи +19…+24 даража илиқ бўлади.

Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
31 октябр 2023, 12:28

Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда ноябрь ойи қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Ой давомида ҳарорат кечалари 0…+10 даражагача, кундузи +7…+20 даражагача ўзгариб туради. Баъзан -2 даражагача тушиши мумкин. Ёғингарчилик меъёрий, баъзи жойларда кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади
27 октябр 2023, 10:47

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиб, ёғингарчилик бўлмайди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +26…+29 даражагача исиши кутилмоқда.

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни эса яна ёмғир ёғади
23 октябр 2023, 11:19

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни эса яна ёмғир ёғади

24−25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, +22…+25 даражагача исийди. Аммо пайшанба куни Волгабўйидан нам ҳавонинг янги қисми кириб келиб, айрим ҳудудларда яна ёмғир ёғади, ҳарорат +15…+20 даражагача пасаяди.

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
20 октябр 2023, 11:00

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечалари +12, кундузи +23 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади
13 октябр 2023, 11:33

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Эрталаб ҳарорат +3 даражагача пасаяди, якшанба куни кундузи +20 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади
6 октябр 2023, 11:21

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб ўтгач, шанба куни кундузи нам ҳаво массаси Ўзбекистондан чекина бошлайди ва республика бўйича яна ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади. Якшанба куни ҳарорат +22…+27 даражани ташкил этади. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Ўзбекистонда ҳафта охирида ёмғир ёғади
3 октябр 2023, 11:31

Ўзбекистонда ҳафта охирида ёмғир ёғади

Пайшанба кунига қадар республиканинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта охирида Каспий денгиздан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +20 даражагача пасаяди.

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади
29 сентябрь 2023, 11:04

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?
27 сентябрь 2023, 14:50

Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтасида ҳарорат +23…+28 даража атрофида бўлади, сўнгра +13…+18 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 0…-3 даражагача тушиши ҳам мумкин. Ёмғир 4 кундан 8 кунгача кузатилади, қисқа муддатга қорга айланиши эҳтимоли бор.

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради
25 сентябрь 2023, 11:29

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари ва эрталаб ҳарорат +12…+17 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +30 даражагача исийди. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлади
22 сентябрь 2023, 11:53

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлади

Шанба ва якшанба кунлари ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +11…+16 даражани ташкил этади, кундузи +25…+30 даражагача исийди.

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
18 сентябрь 2023, 11:26

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Сешанба куни Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиб, ҳарорат пасаяди. Ҳафта давомида ҳарорат кундузи +23…+28 даража атрофида бўлади. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда кучли бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади
15 сентябрь 2023, 11:25

Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб, ҳарорат +13…+18 даража, кундузи эса +25…+30 даража бўлади.

Чанг бўрони вақтида нима қилиш керак? Ўзбекистон СЭС тавсияси
11 сентябрь 2023, 20:20

Чанг бўрони вақтида нима қилиш керак? Ўзбекистон СЭС тавсияси

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси чанг бўрони вақтида нималар қилиш кераклиги бўйича тавсияларини эълон қилди. Кўчада камроқ бўлиш, ниқоб тақиш, томоқ ва бурунларни чайиш ҳамда чанг зарралари биноларга кириши мумкинлигини ёдда тутиш тавсия этилмоқда.

Фото: Тошкентда яна чанг бўрони кузатилмоқда
11 сентябрь 2023, 16:03

Фото: Тошкентда яна чанг бўрони кузатилмоқда

Тошкентда кучли шамол ортидан чанг-тўзонлар содир бўлмоқда. IQAir Ҳаво сифати индексига кўра, ҳозир Ўзбекистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари рейтингида биринчи ўнталикка чиқди. «Газета.uz» мухбирлари чангга бурканган пойтахт кўчаларини суратга олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг