«об-ҳаво» тегли мақолалар


Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди
14 июл 2023, 17:43

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди

Эрондан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши ҳисобига 11 июлдан Ўзбекистон бўйлаб термик депрессия кузатилди. Бироқ бу давр узоқ давом этмади. Дам олиш кунларида ҳарорат пасаяди. Келгуси ҳафтада ҳарорат яна қисқа муддатга кўтарилиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди
14 июл 2023, 11:18

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди

Жума куни Ўзбекистон бўйлаб Кавказдан кириб келаётган ҳаво ҳаракатини давом эттиради ва барча жойларда иссиқ заифлаша бошлайди. Дам олиш кунлари ҳарорат +33…+38 даража, фақат айрим жойларда 39…+40 даражагача иссиқ бўлади.

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ кучаяди
10 июл 2023, 11:21

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ кучаяди

Ўзбекистонга бу ҳафта Эрондан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ кучаяди. Кундузи ҳарорат +43…+45 даражагача кўтарилади. Жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 14 июлда эса +33…+38 даражагача пасаяди.

Яқин ойларда қатор экстремал об-ҳаво ҳодисалари кутилмоқда — ЖССТ
7 июл 2023, 18:07

Яқин ойларда қатор экстремал об-ҳаво ҳодисалари кутилмоқда — ЖССТ

ЖССТ яқин ойларда бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари, жумладан, қурғоқчилик, сув тошқини ва аномал иссиқ кутилаётгани ва улар инсон саломатлигига таҳдид солишини билдирди. Аввалроқ Бутунжаҳон метеорология ташкилоти ҳам аномал иссиқдан огоҳлантирганди.

Ўзбекистонда ҳарорат 11−13 июль кунлари +45 даражагача кўтарилади
7 июл 2023, 16:06

Ўзбекистонда ҳарорат 11−13 июль кунлари +45 даражагача кўтарилади

9−10 июль кунлари Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво кириб келади, унинг чўққиси 11−13 июль кунлари кузатилади: +43…+45 даража. Кейинроқ Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат 3−5 даражага пасаяди. Июль ойида аномал иссиқ кутилмайди.

Ўзбекистонда дам олиш кунларида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради
7 июл 2023, 14:16

Ўзбекистонда дам олиш кунларида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бироз кўтарилади, аммо аксарият ҳудудларда +33…+38 даража кузатилади. Бу июль ойи учун мақбул қийматлар саналади.

Ўзбекистонда ҳаво ҳафта давомида салқинроқ бўлади
3 июл 2023, 11:16

Ўзбекистонда ҳаво ҳафта давомида салқинроқ бўлади

Душанбадан бошлаб Ўзбекистонда кундузги ҳаво ҳарорати +33…+36 даражагача пасаяди ва бу ҳарорат фони ҳафта охиригача сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 20−22 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳарорат яна кўтарилади
26 июн 2023, 11:28

Ҳафта давомида ҳарорат яна кўтарилади

Салқин якшанбадан сўнг ҳафта давомида ҳарорат +39…+41 даражага кўтарилади. Ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Якшанба куни ҳаво салқинроқ бўлади
23 июн 2023, 11:17

Якшанба куни ҳаво салқинроқ бўлади

Якшанба куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келади. Ҳарорат 2−4 даражага пасаяди, ёз учун қулай қийматлар — +31…+34 даража, кечаси — +15…+18 даражагача ҳарорат кузатилади.

Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилди, ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилмоқда
22 июн 2023, 13:44

Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилди, ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилмоқда

Пайшанба куни Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилди. Соат 9:00 да ҳаводаги майда ПМ10 зарралари максимал рухсат этилган концентрациядан 14 баробар ошиб кетди. Соат 12:00 га келиб, бу кўрсаткич 9 га тушди. Аҳолига очиқ ҳавода бўлмаслик, ташқарида ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилди.

Ўзбекистонда сешанбадан бошлаб жазирама пасаяди
19 июн 2023, 11:57

Ўзбекистонда сешанбадан бошлаб жазирама пасаяди

Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистонга Кавказдан нисбатан совуқроқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ пасая бошлайди. Иш ҳафтаси охиригача ҳаво ҳарорати +33…+38 даража атрофида бўлади.

«Июнь ойида ҳароратнинг юқори бўлиши истисно эмас» — Ўзгидромет
16 июн 2023, 12:38

«Июнь ойида ҳароратнинг юқори бўлиши истисно эмас» — Ўзгидромет

Ўзгидромет ёз ноодатий иссиқ билан бошланганига изоҳ берди. Охирги марта бундай иссиқ 2021 йилда июнь ойининг биринчи ярмида кузатилган ва у барча кузатувлар давомидаги энг иссиқ ҳаво бўлиб, ҳарорат +46 даражага етган. Жорий июнь бундай қийматларга «ета олмади».

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади
16 июн 2023, 11:39

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат +43 даражагача исийди. Айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳарорат яна кўтарилишда давом этади
12 июн 2023, 11:45

Ҳафта давомида ҳарорат яна кўтарилишда давом этади

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайган бўлса, янги ҳафтада аста-секин кўтарилиб, +40…+42 даражагача етади, бу даврнинг иқлимий қийматларидан юқоридир. Фақат Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради
5 июн 2023, 11:16

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Кундузи ҳаво +40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 даражагача исийди. Бу июнь ойининг биринчи ўн кунлиги учун меъёрдан 4−6 даража юқори ҳисобланади.

Ўзбекистонда дам олиш кунларида иссиқ ҳаво сақланиб туради
2 июн 2023, 11:48

Ўзбекистонда дам олиш кунларида иссиқ ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +34…+39 даража иссиқ бўлади, бу июнь ойининг бошидаги меъёрий қийматлардан 2−4 даража юқори саналади.

Ўзбекистонда июнь ойи меъёрдан 2−3 даража иссиқроқ бўлади
1 июн 2023, 14:11

Ўзбекистонда июнь ойи меъёрдан 2−3 даража иссиқроқ бўлади

2015 йилдан буён Ўзбекистонда ёзги ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлиб келмоқда. Ўзгидромет прогнозига кўра, бу йилги июнь ойида ҳарорат меъёрдан 2−3 даража иссиқ бўлади. Айрим кунларда ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, лекин ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
29 май 2023, 10:44

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +15…+20 даража, кундузи +35…+37 даражагача бўлади.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиб боради
26 май 2023, 11:20

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиб боради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат секин кўтарилиб, +32…+35, шимолда ва чўл ҳудудларда +35…+37 даражани ташкил этади.

Ўзбекистонда ҳафта иссиқ бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин
22 май 2023, 11:40

Ўзбекистонда ҳафта иссиқ бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда иш ҳафтаси иссиқ бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Антициклон таъсирида ҳафтанинг ўрталарида ҳаво ҳарорати +25 даражага тушади, бироқ ҳафта охирига келиб яна +33 даражагача кўтарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг