Жума куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз ўтади, фақат тоғли ҳудудларнинг айрим қисмида куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди. Ҳаво ҳарорати +20…+25 даража илиқ бўлади.

Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, якшанба куни кундузи ҳаво +26…+29 даражагача исийди.

30 октябрь, душанба куни ҳам мамлакат бўйлаб худди шундай қуруқ ва илиқ об-ҳаво давом этади.

Тошкентда 27−29-октябрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати кундузи +22…+24 даража, шанба куни +24…+26 даража, якшанба куни эса +26…+28 даражагача исийди. Кечаси ҳарорат +9…+12 даражагача бўлиши кутилмоқда.