Жума куни Волгабўйи ҳудудидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги хабар қилди.

Кундузги ҳарорат +23…+28 даражани ташкил этади, кам булутли ва қуруқ ҳаво бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ҳам ушбу об-ҳаво шароити сақланиб туради. Салқин ҳаво массаси аста-секин шарққа томон силжийди.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +11…+16 даражани ташкил этади, кундуз кунлари +25…+30 даражагача исийди.

Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутимайди, кундузги ҳарорат +23…+25 даражани ташкил этади. Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечалари +12…+14 даража, кундуз кунлари +25…+27 даража бўлади.