11 сентябрь, душанба куни тушдан сўнг Тошкент шаҳри кўчаларини чанг-тўзонлар қоплай бошлади. IQAir Ҳаво сифати индексига кўра, ҳозир Ўзбекистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари рейтингида ўнталикка чиқди. Бундай ҳаво заиф гуруҳлар учун зарарли ҳисобланади.

Ушбу рейтинг маълумотларига кўра, ҳозир Тошкент ҳавосидаги концентрация PM2.5 (майда дисперс чанг заррачалари) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган нормадан 8 бараварга кўпроқдир. Шу боис кўчаларда ниқоб тақиб юриш ва ойналарни ёпиш тавсия этилади.

Аввалроқ, Ўзгидромет баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача, шимол, жануб ва чўл ҳудудларда эса 21−23 м/с гача кучайиши ҳақида маълум қилганди.

«Айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат +29…+32 даража бўлади», — дейилади хабарда.

Соат 15:46 ҳолатига кўра, пойтахт кўчаларида кўриш масофаси тобора қисқариб бормоқда, Тошкентнинг кўплаб баланд бинолари аллақачон чанг-тўзонлари орасида қолиб кетди. Нормал об-ҳаво шароитида шаҳардан Тошкент вилоятидаги тоғлар кўриниб турган бўлса, айни вақтда чанг бунга тўсқинлик қилмоқда.

Тармоқлар фойдаланувчилари хронологик касалликлари, шу жумладан, нафас йўллари касалликлари билан оғриётганлар нафас олишга қийналаётгани ҳақида ёзмоқда. «Газета.uz» мухбирлари шаҳар бўйлаб олган суратлардан ҳам ҳавонинг қанчалик чангга тўлганини кўриш мумкин.

Чанг тўзони бошланганидан бир неча соат ўтгач, пойтахт ҳокимлиги аҳолини об-ҳаво бузилишидан огоҳлантириб чиқди: «Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Евгений Сорочин суратлари / «Газета.uz»

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

Фото: https://twitter.com/Shef_Uz.

14 қаватда яшовчи Анвар Ильясов шундай ёзмоқда: «Мана сенга олам-олам чанг, олинглар, чанг чекланмаган». У шунингдек, бу айни ҳозир содир бўлаётгани ва Ўзгидромет ҳамда ФВВ смс огоҳлантиришлар юбормаганини танқид қилган.

Фото: Бахтиёр Насимов.

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар

об-ҳаво, чанг, чанг-тўзонлар