Жума ва дам олиш кунлари барча ҳудудлар бўйича Ўзбекистоннинг кузи учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги хабар қилди.

Шамол шарқдан ўртача тезликда эсади, фақат чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб туради, ҳарорат +13…+18 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳаво +25…+30 даражагача исийди.

Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 16−17 сентябрь кунлари бироз ёмғир ёғиши мумикин.

Пойтахтда 15−17 сентябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +15…+17 даража, кундуз кунлари +27…+29 даража бўлади.