Иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта бошида баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги хабар қилди.

Душанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даража илиқ атрофида бўлади.

Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати +21…+24 даража илиққача, республика жанубида баъзи жойларда +25…+27 даражагача илиқ бўлади.

Ҳаво ҳарорати ҳафта охирига келиб, кечаси +7…+10 даража илиққача кўтарилади. Бундай ҳарорат фони ноябрь ойининг ўрталари учун иқлим қийматларидан +5…+8 даража юқори ҳисобланади.

Пойтахтда 13−17 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача тезликда эсади.

Душанба куни кундузи ҳаво ҳарорати +14…+16 даража илиқ, кейинчалик кундузги ҳарорат кўтарилиб, 16−17 ноябрда +21…+23 даража илиқ бўлади. Кечаси ҳарорат +5…+7 даража илиқдан, +8…+10 даража илиққача аста-секин кўтарилади.