Октябрь ойининг боши Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ бўлади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати.

Жума ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 30 сентябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечалари +10…+15 даража, кундуз кунлари +23…+28 даража бўлади.

29−30 сентябрь кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 сентябрь шанба куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол асосан шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда 10−12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +12…+15 даража, кундузи +23…+26 даража бўлади.