Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлиши сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги хабар бермоқда.

Жума куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шанба кунига келиб, куннинг иккинчи ярмида Бухоро ва Навоий вилоятларида, кечга томон эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб яна ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталабки соатларда Фарғона водийси вилоятларида ва Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.

10−12 ноябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 11 ноябрь ва 12 ноябрда кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент вилоятида баъзи жойларида кучли бўлади.

Пойтахтда 10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 11 ноябрда кечга томон ёмғир ёғади. 12 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунги ҳарорат +16…+18 даража илиқ, якшанба куни эса +13…+15° илиқ, кечаси +4…+7 даража илиқ атрофида бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади, 11 ноябрда 12−15 м/с гача кучайиши мумкин.