Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги хабар берди.

Агентлик ҳафта охирида Ўзбекистонга яна «олтин куз» қайтиб келганини қайд этиб, ҳаво бироз булутли бўлиши, баъзи жойларда ўзгариб туриши ва шамол ўртача тезликда эсишини билдирди.

Ҳарорат кечалари +5…+10 даража илиқ, кундузи +19…+24 даража илиқ, жанубда +25…+27 даража илиққача бўлади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Пойтахтда 3−5 ноябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +7…+10 даража илиқ, кундуз кунлари +20…+23 даража илиқ бўлади.