Ҳафта давомида — 25−29 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузнинг биринчи ойи учун хос бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.

Ҳафтанинг биринчи ярмида республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво булутли бўлади.

Лекин ҳудуднинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иш ҳафтасининг энг охирида — 29 сентябрь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади.

Кечалари ва эрталабки соатларда ҳарорат +12…+17 даража атрофида, нисбатан салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони +25…+30 даражагача, баъзи жойларда +32 даражагача иситади.

Тоғли ҳудудларда айрим кунларда жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 25−29 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +13…+16 даража, кундуз кунлари +25…+28 даража бўлади.