20 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +24…+27 даража бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги матбуот хизмати.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилояти чўл ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат +17…+22 даражагача пасаяди.

21 октябрь куни шимоли-ғарбий ҳудудлардан булутлилик Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Навоий ва Бухоро вилоятларида кечаси ва эрталаб, қолган ҳудудларда кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

22 октябрь, якшанба куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +7…+12 даража, кундуз кунлари +18…+23 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда 20−22 октябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 октябрда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +10…+13 даража, кундуз кунлари +20…+23 даража бўлади.