«об-ҳаво» тегли мақолалар


Дам олиш кунлари баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади
12 январ 2024, 19:04

Дам олиш кунлари баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади

Шанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаси, якшанба куни эса антициклон кириб келиши бошланади. Дам олиш кунлари баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +10…+15 даража бўлади.

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
8 январ 2024, 11:08

Ҳафта ўртасигача ҳаво илиқ бўлади, пайшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

9−10 январь кунлари Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келади ва бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жанубда +20 даражагача кўтарилади. Пайшанба куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади.

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрдан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди
6 январ 2024, 17:37

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрдан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрлардан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди. Ноябрь ойи эса кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди. Шу билан бирга, 13 декабрь куни Тошкентда охирги 30 йилдаги энг паст ҳарорат қайд этилди.

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади
6 январ 2024, 11:18

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади

Шанба куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. 7 январь куни Фарғона водийсидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +9…+14 даража бўлади.

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлади, жума куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
3 январ 2024, 11:37

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлади, жума куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +8…+15, кечаси 0…+5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Туман тушиб, шамол кучайиши, жума куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
29 декабр 2023, 18:20

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 30 декабрдан 2 январга қадар Тошкент ва Наманган вилоятларининг бир қатор ҳудудларида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Январда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
29 декабр 2023, 13:12

Январда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

Январь ойида ҳаво ҳарорати меъёрга яқин, баъзи жойларда меъёрдан 1−1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет. Йил қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кечалари қисқа даврга −10…−13 даража совуққача пасайиши мумкин. Ёғингарчилик баъзи жойларда меъёрдан кам бўлади.

Ўзбекистон аҳолиси бу йил ҳам Янги йил байрамини қорсиз кутиб олади
29 декабр 2023, 12:05

Ўзбекистон аҳолиси бу йил ҳам Янги йил байрамини қорсиз кутиб олади

Жума кунидан Ўзбекистонга совуқ ҳамда нам ҳаво кириб келади ва ҳарорат 0 даражагача тушади. Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади ва Ўзбекистон аҳолиси бу йил ҳам Янги йил байрамини қорсиз кутиб олади. 1 январга келиб ҳарорат +13 даражага етади.

Ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади
25 декабр 2023, 12:54

Ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади

Ўзбекистонда 26−27 ва 29 декабрь кунлари ёмғир ёғиши, шимолда қорга айланиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +2…+7, кундузи +8…+13 даража (29 декабрда +5…+10) илиққача пасаяди. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво исийди
22 декабр 2023, 12:26

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво исийди

Ўзбекистон ҳудудига 23−24 декабрь кунлари илиқ ҳаво кириб келиши давом этади ва ҳарорат кўтарилади.

Сешанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади
18 декабр 2023, 11:15

Сешанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади

Сешанбадан нисбатан совуқ ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалиб, аксарият ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. 19−21 декабрь кунлари ҳарорат кечаси −0…−10 даражагача, кундузи −2…−7 даражагача пасаяди. Жумадан ҳаво +9 даражагача исийди.

Ҳаво шанба куни баъзи ҳудудларда қор ва ёмғирли, якшанбада эса қуруқ бўлади
15 декабр 2023, 11:15

Ҳаво шанба куни баъзи ҳудудларда қор ва ёмғирли, якшанбада эса қуруқ бўлади

Ўзбекистондан совуқ антициклон тез чекинмоқда. Жума ва якшанба кунлари кундузи мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +7 даражагача исийди. Шанба эса бироз ёмғир ва қорли ўтиши, туман тушиши кутилмоқда.

Жума куни ҳарорат +9 даражагача кўтарилади
13 декабр 2023, 17:18

Жума куни ҳарорат +9 даражагача кўтарилади

14 декабрдан Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. 15−17 декабрь кунлари кечаси 0…+2 даражагача, кундузи 0…+9 даражагача ўзгариб туради. 16 декабрда баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат кўтарила бошлайди
11 декабр 2023, 11:50

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат кўтарила бошлайди

Душанба ва сешанба кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−20 даража, кундузи −3…−12 даража атрофида бўлади. Жойларда туман тушиб, яхмалак юзага келади. Чоршанбадан жумагача ҳарорат +7 даражагача кўтарилиши ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади
7 декабр 2023, 12:39

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Дам олиш кунларида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси +5…−10 даража, кундузи +10…-5 даража атрофида бўлади.

Илиқ ҳаво ҳафта ўртасигача сақланиб туради
4 декабр 2023, 10:45

Илиқ ҳаво ҳафта ўртасигача сақланиб туради

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва ўта илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +15…+20 даража бўлади. Кейинчалик ҳарорат фони пасайиб, жума куни кечаси 0…+5, кундузи +7…+12 даражагача тушиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди
1 декабр 2023, 11:31

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда 2−3 декабрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи +18 даражагача, кечаси +7 даражагача илиқ бўлади.

Ҳафта ўртасида ҳарорат пасая бошлайди
27 ноябр 2023, 11:56

Ҳафта ўртасида ҳарорат пасая бошлайди

Ўзбекистонда 29 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди. Ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди ва иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кечаси +7, кундузи +15 даражагача илиқ, шимолда кечаси -5 даражагача совуқ, кундузи +10 даражагача илиқни ташкил этади.

Дам олиш кунлари ҳаво исийди
24 ноябр 2023, 11:37

Дам олиш кунлари ҳаво исийди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, шанба куни +17…+20, якшанба куни +20…+23 даражагача исийди. Баъзи жойларда шамол кучайиши мумкин.

Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, ёмғир ёғади
20 ноябр 2023, 12:00

Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, ёмғир ёғади

Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво илиқ бўлиб, ҳарорат +24…+27 даражагача кўтарилади. Чоршанба куни нам ҳаво массаси тарқалади ва республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади. 23−24 ноябрь кунлари ҳарорат кечаси +3…+6 илиққача, шимолда −1…−3 даража совуққача пасаяди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг