Чоршанба ва пайшанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги матбуот хизмати.

3 январь куни ҳаво ҳарорати +8…+13 даражани ташкил этади, 4 январь куни +12…+15 даражагача бироз кўтарилади. Кечалари термометр устуни 0 даража атрофида бўлади.

Пайшанба кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, кундузи ва кечқурун айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

5 январь, жума куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража атрофида бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5 январда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат чоршанба кундузи +10…+12 даража, 4 январда кечаси 0…+2 даража бўлади. Кундузи ҳаво +13…+15 даражагача исийди, 5 январда кечаси +2…+4 даража бўлади, кундузи +11…+13 даражагача бироз пасаяди.