Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Жума куни кундузи ҳарорат +15…+18 даражагача кўтарилади, шанбага келиб +17…+20 даражагача, якшанба куни эса +20…+23 даражагача исийди. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, бугун кундузи баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди.

Пойтахтда 24−26 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +7…+9 даража илиқ, кундузи 24 ноябрда +15…+17 даражагача, 25 ноябрда +16…+18 даража, 26 ноябрда +19…+21 даража атрофида бўлади.