Кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг кескин совиши муносабати билан 30 декабрдан 2 январгача Ўзбекистоннинг икки вилоятида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди, деб хабар қилди Ўзгидромет.

  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

Аввалроқ хабар берганимиздек, жума кунидан Ўзбекистонга совуқ ҳамда нам ҳаво кириб келади ва ҳарорат 0 даражагача тушади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.