29 ноябрда шимол-ғарбий ҳудудлардан нам ҳаво оқими кириб келиши ва Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида тарқалиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

27−28 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +20…+25 даражагача илиқ бўлади. 28 ноябрда фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

29 ноябрь куни республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди ва иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ, Республика шимол ҳудудида кечаси 0…-5 совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқни ташкил этади.

30 ноябрда ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғади, бошқа ҳудудлар учун ёғингарчилик кутилмайди. 1 декабрда бутун ҳудуд бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Пойтахтда душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +21…+24 даража бўлади. 29 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +15…+17 даража илиқ бўлади.

30 ноябрь ва 1 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари +2…+7 даража илиққача, кундузи +10…+15 даража илиққача пасаяди.