Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кечаси ва эрталаб республиканинг баъзи жойларида туман тушади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. Жума кунининг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорат +10…+15 даражагача, шанба ва якшанба кунлари +15…+18 даражагача, кечаси +2…+7 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади.

Пойтахтда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 1−2 декабрда кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5…+7 даража илиқ, кундузи 1 декабрда +13…+15 даража, 2−3 декабрда +15…+17 даража илиқ бўлади.