Канада ҳукуматининг аҳолидан қурол сотиб олиш дастури, ЖССТнинг SARS-CoV-2 келиб чиқиши бўйича тўрт версияси, Исроилнинг вакциналарни Фаластинга киритмагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ЖССТ мутахассисларига кўра, COVID-19'нинг оғир кўринишини бошдан ўтказган беморлар 3−6 ойгача ўзини ёмон ҳис қилишлари мумкин. Бундай узоқ муддатга чўзилган касалланиш жараёни ҳолсизликка, фикрлаш қобилияти, ҳотиранинг сусайишига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.
Хитойнинг Вухан шаҳрида коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун тадқиқот олиб борган ЖССТ мутахассислари шаҳарда SARS-COV-2'нинг 13 та эҳтимолий турини аниқлашган.
Хитой ҳукумати коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун етиб борган ЖССТ мутахассисларига Вухан шаҳрида 2019 йил декабрда аниқланган илк COVID-19 беморлари ҳақида маълумотларни тақдим этишдан бош тортди.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, маҳкам жипсланган ниқоб ёки иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини сезиларли даражада ошириши аниқланди.
БAAда 2022 йилда уч жаҳон динлари ибодатхонасининг очилиши, ЖССТ COVID-19 «лабораторидан» келиб чиқишини эҳтимолдан йироқ деб топгани, Биткоин нархининг 48 минг долларга етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ЖССТ экспертлари коронавируснинг келиб чиқишини текшириш учун Хитойнинг Вухан шаҳрига келиб қўнишди. 2019 йил декабрида айнан ушбу шаҳарда илк бор COVID-19 инфекциясининг тарқалиши кузатилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти cентябрь ойидан бери биринчи марта COVID-19 билан касалланганлар сони камайганини қайд этди. Ташкилот раҳбари ҳушёрликни йўқотмасликка ва келаётган байрамларни тор доирада нишонлашга чақирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича Глобал стратегияни ишлаб чиқди. Стратегияда тақдим этилган тавсияларни амалга ошириш 2050 йилга келиб касалланиш ҳолатларини 40 фоизга камайтиришга ва 5 миллион ўлимнинг олдини олишга имкон яратади.
ЖССТ таҳлилларига кўра, ремдесивир, гидроксихлорохин, лопинавир/ритонавир ва интерферон каби дори воситалари COVID-19 ни даволашда фойдаси кам ёки умуман самарасиз деб топилди. Олдинроқ, ССВ беморларни ремдесивир ёрдамида даволаётгани, ушбу дори воситаси ижобий натижалар бераётгани ҳақида айтган эди.
Қирғизистон президентининг бош вазирни тайинлаш тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб элон қилиши, Кипр «олтин паспорт» дастурини бекор қилиши, ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини тўғрисидаги баёноти ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди — бир ҳафтада 2 млн киши инфекция юқтирган. Касалланганларнинг катта қисми Шимолий ва Жанубий Америкага тўғри келади.
Ҳар йили дунёда 800 минг киши ўз жонига қасд қилади — бу ҳар 40 сонияда битта ҳолат дегани. Деярли 80% ҳолатлар даромад даражаси кам ва ўртача бўлган мамлакатларга тўғри келади. ЖССТ Бутунжаҳон ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш куни муносабати билан бу борада мамлакатларга берилган тавсияларни эслатиб ўтди.
Короновирусга қарши бутунжаҳон эмлаш дастури АҚШ ва бошқа давлатлар сабабли кейинга қолдирилди. Бундай ҳолатни ЖССТ «эмлаш миллатчилиги» деб таърифлади.
Коронавирус инфекциясига қайта чалиниш мумкин, лекин бу оммавий тенденция эмас, дея таъкидлади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис. Бундай ҳолатлар Гонконг, Бельгия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда қайд этилди.
Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX (коронавирусга қарши вакцина қилиш) дастурига қўшилди. Ҳозирда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.
5 ёшгача бўлган болаларга коронавирус пандемияси даврида тиббий ниқоб тақиш шарт эмас, дея хулоса қилди ЖССТ экспертлари. 6−11 ёшда вазиятга қараб ниқоблар тақиш керак, масалан, яшаш жойида инфекциянинг оммавий тарқалиши ёки хавф остида бўлган одамлар билан доимий алоқада бўлганда. 12 ёшдан бошлаб ниқобларни мунтазам равишда тақиш тавсия этилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсонпарварлик ёрдами сифатида Ўзбекистонга 500 та кислород концентраторини жўнатди. Ҳафта охиригача лабораториялар учун зарур бўлган моддалар билан юкланган яна бир инсонпарварлик ёрдамининг келиши кутилмоқда.
Туркманистонда масжидлар, черковлар ва бошқа ибодат муассасалари ҳамда зиёратгоҳлар профилактика мақсадида вақтинчалик ёпилди. Шунингдек, мамлакатга ташриф буюрган ЖССТ расмий делегацияси Туркманистонда COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаганини маълум қилди.
Коронавирусга қарши курашаётган беморларнинг 172 нафарида пневмония жараёни кузатилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Беморларнинг 285 нафарининг аҳволи ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг