АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маҳкам жипсланган ниқоб ёки иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини сезиларли даражада оширади, дея хабар берди The New York Times.

CDC тадқиқотига кўра, қўшма ниқоб йўтал оқибатида ажралиб чиқадиган заррачаларнинг 92,5 фоизини ушлаб қола олиши аниқланди. Битта тиббий ниқобнинг ўзи эса заррачаларнинг тахминан 42 фоизини тўсиб қола олган.

«Ниқоблар агар яхши ва тўғри тақилса улар жуда самарали», — деди CDC директори Рошель Валенски.

Мутахассислар, шунингдек, бурун соҳасида сими мавжуд бўлган ниқобларни танлашни, шунингдек, ниқоб юзга маҳкам ўрнашиб туриши ва бўшлиқларни камайтириши учун қулоққа тақиш учун илмоқлар боғлашни тавсия этишмоқда.

Фото: CDC инфографикаси.

Маҳкамлашнинг яна бир самарали йўли, ниқоб устидан махсус ушлагич ёки нейлон мато тақиш, дея таъкидлайди мутахассислар.

Махсус ниқоб ушлагич. CDC инфографикаси.

Тиббий ниқоблардан фойдаланиш юқумли касалликларнинг, жумладан, COVID-19'нинг олдини олиш бўйича ЖССТ томонидан тавсия этилган чора-тадбирлар мажмуига киритилган. Ниқоб тақишдан ташқари, ЖССТ қўлларни тез-тез ювиш ва гигиенадан фойдаланиш, масофани сақлаш зарурлигини таъкидлайди.