Қирғизистон президенти Содир Жапаровни бош вазир лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб эълон қилди

Фото: gov.kg

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Содир Жапаровни бош вазир лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Жўқор Кенгеш қарорини ноқонуний деб эълон қилди. Жээнбеков парламентнинг иродасига қарши чиқиб, ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни депутатларга қайтариб берди. Унинг фикрига кўра, Жапаровни бош вазир сифатида тайинлаган йиғилишнинг ваколати йўқ эди, чунки парламентда депутатларнинг сони етарлича бўлмаган. Шундай қилиб, кворум таъминланмади ва у ҳолда қабул қилинган қарорлар ноқонуний ҳисобланади ва қонуний кучга эга эмас, деб тушунтирди президент девони. — president.kg

Кипр «олтин паспорт» дастурини бекор қилди

Кипр ҳукумати мамлакат иқтисодиётига сармоя (2,5 млн евро) эвазига «олтин паспортлар», яъни фуқароликни тақдим этиш дастурини бекор қилди. Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарор узоқ муддатли камчиликлар ва дастур қоидаларини суиистеъмол қилиниши туфайли қабул қилинганлигини таъкидлади. Дастур 1 ноябрдан тўхтатилади. Aйни пайтда юборилган барча аризалар (700 га яқин) ва октябрь охиригача юбориладиган аризаларни тасдиқлаш имконияти кўрилиб чиқилмоқда. — Медуза

ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳақидаги хабарларни рад этди

Фото: fb.com/DrTedros.Official

Коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини ҳақидаги хабарларни ЖССТ фавқулодда вазиятлар бўйича минтақавий директори Дорит Ницан ўз баёнотида рад этди. «Коронавирус турлари ва шакллари пандемиянинг иккинчи тўлқини йўқлигини кўрсатяпти», — дейди Ницан. Мутахассиснинг айтишича, эпидемия турли мамлакатларда турлича кечмоқда, қаердадир касаллар сони кўпаймоқда, қаердадир камаймоқда. Ницан ЖССТ ҳар куни вазият ўзгаришини диққат билан кузатиб боришини ва COVID-19 жуда хавфли касаллик бўлиб қолаётганини таъкидлади. — РИА Новости

2030 йилгача жаҳон нефть истеъмолининг ўсиш даври тугаши кутилмоқда

World Energy Outlook 2020 ҳисоботида нефть нархи бир баррель учун 2025 йилга келиб 71 долларга, 2030 йилга келиб 76 долларга ва 2040 йилга келиб эса 85 долларга кўтарилиши айтилмоқда. Агар 2021 келиб коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият назоратга олинса, бунда товар нархи 70 доллардан ошиб кетиши тахмин қилинмоқда. Aгар коронавирус пандемиясини 2021 йилда тўхтатиб бўлса, нефть нархи 2025 йилга келиб бир баррель учун 59 долларга, 2040 йилга келиб 72 долларга кўтарилиши айтилмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу йилнинг охирида нефть қазиб олишга йўналтирилган сармоялар ҳажми барқарор ўсиб боради. Бироқ, жаҳон нефть истеъмолининг ўсиш даври 2030 йилгача тугаши кутилмоқда, дейилади ҳисоботда. Шунингдек, ҳисоботда глобал инқироз дунёдаги 100 миллиондан ортиқ одам электр энергиясидан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган. — IEA

Рақамли солиқлар янги савдо урушларига олиб келиши мумкин

Фото: fb.com/theOECD

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) рақамли солиқлар бўйича тортишувлар ва турли мамлакатлар ҳокимиятларининг уларни жорий этишга уринишлари янги савдо урушларини келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади. Бундай тўқнашувлар ҳар йили глобал ЯИМнинг бир фоизини йўқотишига олиб келиши мумкин. Кўриб чиқилаётган рақамли солиқ онлайн кинотеатрлар каби ва номоддий товарларни ишлаб чиқарадиган рақамли компаниялар даромадларига тааллуқлидир. Улар орасида «катта тўртликни» ажратиш мумкин: Google, Apple, Facebook ва Amazon. Шу билан бирга, ИҲТТ бундай солиқларнинг киритилиши давлатлараро даражадаги кўплаб тортишувларга олиб келиши ва кўплаб бошқа мамлакатлар иштирок этадиган янги савдо урушига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиради. — lenta.ru