Ўтган ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сентябр ойидан бери биринчи марта COVID-19 билан касалланганларнинг сони пасайганини кузатди, деб хабар берди БМТ Янгиликлар маркази.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг айтишича, бунга сўнгги ҳафталарда Европада кўрилган чоралар сабаб бўлган. Шу билан бирга, ЖССТ раҳбари ҳушёрликни йўқотмасликка, иложи бўлса саёҳатлардан воз кечишга ҳамда Янги йил, Рождество ва бошқа байрамларни тор доирада нишонлашга чақирди.

У фақат очиқ ҳавода йиғилишни, жисмоний масофани сақлашни, саёҳат қилмасликни, иложи бўлса одамлар кўп бўлган савдо марказларига бормасликни ва керакли нарсаларга Интернет орқали буюртма беришни, ниқоб кийишни, дезинфекцияловчи воситаларни олиб юришни ва қўлларни тез-тез ювишни маслаҳат берди.