Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси Ўзбекистонга умумий қиймати 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган 500 та кислород концентраторини инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатди, дея хабар берди бюро матбуот хизмати.

Хабарга кўра, қислород концентраторлари ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида Истанбулдан амалга оширилган рейс орқали етказиб берилди.

Шу билан бирга, лабораториялар учун зарур бўлган моддалар билан юкланган яна бир инсонпарварлик ёрдами шу ҳафтанинг охирида етиб келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, июль ойида ЖССТ Ўзбекистонга умумий қиймати 4 млн доллардан ортиқ бўлган учта инсонпарварлик ёрдами партиясини етказиб берган эди. Бунда биринчи инсонпарварлик ёрдами қарийб 620 мингта юзни тўсувчи шаффоф қалқон ва 2,2 млн дона жарроҳлик ниқобларидан, иккинчиси эса 95,2 мингта ҳимоя кўзойнаклари, 178 минг комбинезон, 12 минг тиббий ниқоблар ва миллиондан ортиқ респираторлардан иборат эди. Июль ойи охирида 38,4 минг тест таҳлил синовлари ва лаборатория ускуналари билан юқланган учинчи инсонпарварлик ёрдами жўнатилганди.