ДХХ Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 4 та ноқонуний майнинг ферма жами 1,3 млрд сўмлик электрни талон-торож қилганини аниқлади. Фермаларнинг бири 3 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бўлган. Ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан ўғрилик моддаси бўйича жиноят иши очилди.
Фарғона шаҳридаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин чиқиб, уни ўчиришга 12 та қутқарув экипажи жалб қилинди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган Бурҳон Кулдашев Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон бўйлаб «кўча тўдалари» ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ҳамда қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Фарғона вилоятида 22 нафар жиноий гуруҳ аъзоси, шунингдек, ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов («Борз» лақаби билан машҳур) қўлга олинди.
Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари июль ойи охирида товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган блогер Олимжон Ҳайдаров устидан терговни якунлаб, ишни судга юборган. Унга туҳмат ва ҳақорат каби янги айбловлари қўйилган.
Фурқат туманида 13 ёшли йигит машина шиналарига зиён етказгани учун қўшниси томонидан калтакланиб, бош, пешана, бўйин каби соҳаларидан жароҳат олди. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Фарғона вилоятида вафот этган 20 ёшли келиннинг яқинлари унинг тўйдан бир ой ўтиб ўз жонига қасд қилганига ишонмаяпти. Холасининг айтишича, қиз эри уни калтаклаётганидан шикоят қилган.
Ўзбекистон туманида турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Марҳуманинг яқинларига кўра, келинчак турмуш ўртоғи калтаклаётганини айтиб, оила аъзоларидан уни олиб кетишларини сўраган. Келиннинг қариндошлари ўлим сабабига шубҳа билдирмоқда.
Баҳодир Холиқов Фарғона вилоятининг Риштон туманига, Шукуруллохон Нисбатхонов эса Марғилон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ҳар икки ҳудуднинг собиқ раҳбарлари ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан олинганди.
Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўз уйидан осилган ҳолда топилди. Унинг яқинлари сўнгги вақтларда қизда руҳий бузилиш бўлганини таъкидламоқда.
Хабиб Сирожитдинов яқинда президент томонидан ишдан бўшатилган Аваз Ўринбоев ўрнига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Фарғона вилоятида аёл квартира сотиб олиш учун 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлганди. Суд унинг ҳомиладор экани ва оилада ягона боқувчи бўлганини ҳисобга олиб, аёлга нисбатан 5 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди, дея маълум қилди Фарғона вилояти ИИБ. У «Қўқон Истиқлол» савдо комплекси раҳбарларидан салбий мазмундаги мақолани интернетда тарқатмаслик эвазига 10 000 доллар талаб қилганликда айбланмоқда.
Фарғонада 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган ёнғин бўйича прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ачилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссиясига вафот этганларнинг оиласи ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ҳамда бахтсиз ҳодисани текшириб, ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Ўзбекистон президенти 27−28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги, саноатдаги ишлар ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳри суди мушукни тириклайин ёқиб юборган 3 эркакни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда ва улардан бирини зўравонликни тарғиб қилувчи контент тарқатганликда айбдор деб топди. Улар 3, 5 ва 7 суткага қамалди.
Фарғона вилоятида имзо тўплаётган «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партияси раҳбари Хидирназар Аллақулов қўлга олинди. ИИБ унинг тарафдорлари билан талабларга бўйсунмай, можаро уюштиргани, икки ходимга тан жароҳати етказганини иддао қилди. Аллақулов тарафдорлари провокация бўлганини айтишмоқда.
Тармоқларда 15−18 ёшлардаги қиз ва икки йигитнинг психотроп модда билан ушлангани айтилган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБга кўра, уларда психотроп модда ёки совуқ қурол аниқланмаган. Аммо улардан иккиси ва видеони тарқатган шахс жаримага тортилган.
Тошлоқ туманида қизига ота-онаси билан мактабга келишини талаб қилгани учун синфхонада педагогни ҳақоратлаб, калтаклаган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Аёл қилмиши учун узр сўрамаган ва эндиликда 6 млн сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг