Фарғона вилояти Бувайда туманида 16 ёшли қиз ўзини осиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.

7 август куни туманнинг «Жийдали» МФЙсида яшаган Х.М. (қиз) яшаш уйидаги қўшимча хўжалик хонасида ўзини осиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Марҳуманинг яқин қариндошлари сўнгги вақтларда унинг руҳияти бузилганини таъкидлаган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.