Шавкат Мирзиёев 27−28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади.
Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Президент шу йилнинг февраль ойи бошида Фарғонага борганди.