Фарғона вилояти Фурқат туманида 31 август куни вояга етмаган йигит калтакланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Туманнинг Ингичка қишлоғида яшовчи 13 ёшли Х.Қ. қўшниси Р.Й.га тегишли Nexia-3 автомашинаси шиналарига зиён етказган. Шундан сўнг Р.Й.нинг бундан жаҳли чиқиб, уни уриб, жароҳат етказган.

Тиббиёт бўлими ташхисига кўра, болада бош, пешана, бўйин, ўнг елка бўғими, тери ости гематомаси аниқланган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.