Бурҳон Худойбердиевич Кулдашев 18 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Кулдашев 1988 йилда Наманган вилояти Мингбулоқ туманида туғилган, юриспруденция йўналишида олий маълумотли. 2010 йилдан тайинловга қадар ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

2019 йилдан бери Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Жамшид Хатамов эса Наманган вилоятида айни шу лавозмида иш бошлади.